«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 04:22
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ОТЖ водийда Саудия Арабистони билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади

30 янв, 09:30 5 722 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ОТЖ водийда Саудия Арабистони билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, бутун ўзбек халқига ҳақиқий байрам туҳфа этган Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг олдида яна бир жиддий вазифа турибди.

Шу йилнинг август ойида Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида айнан Хитойда чемпионликка эришган футболчилар иштирок этишади. Бўлғуси мусобақага тайёргарлик кўриш учун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси кучли жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштирган.

Жумладан, шу йилнинг март ойида Саудия Арабистони терма жамоаси билан Ўзбекистонда иккита ўртоқлик ўйинлари ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Хабарингиз бўлса, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Фарғонага уюштирган сафари чоғида водийда халқаро ўртоқлик ўйинлари ўтказиш ва бу ердаги футбол мухлислари учун ҳақиқий байрам ташкил этиш бўйича ваъда бериб ўтганди.

Ана шу ваъдага мувофиқ, Саудия Арабистонига қарши дастлабки ўртоқлик ўйини 21 март куни Фарғонада бўлиб ўтади. Орадан 4 кун ўтиб 25 март куни Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Андижонда Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради. Бу ўртоқлик ўйинлари водийдаги футбол мухлислари учун Наврўз байрамига ҳақиқий туҳфа бўлиши аниқ.

Мазкур ўйинлар орқали Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа Осиё ўйинларига тайёргарлик олиб боради.

Манба: www.the-uff.com




Мавзуга оид янгиликлар
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 23
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 23
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 73
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 43
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 56
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 280
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 36
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 12
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 49
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 23
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 23
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 73
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 67
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 18
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 59
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 48
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 43
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 95
  • Бўлимлар