«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 09:09
ЎЗO‘Z

Рўзиқул Бердиев: "Осиё чемпионлари «Ал Файсалий»га қарши майдонга туша олади"

29 янв, 13:28 5 362 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рўзиқул Бердиев: "Осиё чемпионлари «Ал Файсалий»га қарши майдонга туша олади" «Марказий» стадионининг анжуманлар залида ОЧЛ-2018 плей-офф доирасидаги «Насаф» – «Ал Файсалий» учрашуви олдидан матбуот анжуманининг дастлабки қисми бўлиб ўтди. Унда Рўзиқул Бердиев журналистларнинг саволларига жавоб берди.

«Эртага бўладиган ўйинни, мавсум бошидаги ўйин бўлганлиги учун, финалга тенглаштирган бўлар эдим. Биз эртага гуруҳ босқичига чиқиш масаласини ҳал қиламиз. Буни жуда хоҳлаймиз. Биз учун мавсум эртароқ бошланаяпти. Бўлажак ўйинга тайёргарликни эртароқ бошладик. Шунингдек Туркияда хорижий ўқув-йиғин машғулотларини ташкил қилдик. Йиғин ташкил этишдан кўзланган мақсадимизга эришдик. Эртага ҳамма футбол ишқибозларининг эътибори бизга қаратилади. Бу биздан катта маъсулият талаб қилади. Бу маъсулиятни ҳаммамиз ҳис қилиб турибмиз. Янги футбол мавсумини ғалаба билан бошлаш иштиёқидамиз», — деди Бердиев.

Осиё чемпионатида иштирок этган футболчиларимиз албатта бизга ёрдам беришади. Бугун улар сафимизга келиб қўшилишади. Ўйлайманки, улар ёш бўлганликлари учун тезроқ тикланишади ва албатта бизга ёрдам беришади.

Рақибимизни имкон қадар кўпроқ ўрганиб чиқдик. «Ал Файсалий» таркибида асосан тажрибали ўйинчилар йиғилишган. Демоқчиманки, ёш футболчилар камроқ. ФИФА томонидан жазоланган футболчилари ўрнини, кучли футболчилар билан тўлдиришга ҳаракат қилишди ва бунга эришишди ҳам. «Ал Файсалий» жамоаси Иорданиянинг етакчи клуби ҳисобланади. Рақибимизнинг олиб борадиган ўйинлари билан футболчиларимизни яқиндан таништирдик ва бу борада кўрсатмалар ҳам бериб бораяпмиз.

Таркибимизга бир қатор янги футболчиларни қўшиб олдик. Бундан хабарларингиз бор. Биз яна ўз сафимизга янги футболчиларни қўшиб олиш режамиз бор. Бу борада бизни клубимизнинг янги раҳбарияти ҳам қўллаб-қувватлаяпти.

Рўзиқул Бердиев




Мавзуга оид янгиликлар
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар