«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:16
ЎЗO‘Z

ЎФФнинг янги президенти Очилбой Раматов: "Ишни қуйи поғонадан, худудлардан бошлаш лозим"

25 янв, 12:04 5 604 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЎФФнинг янги президенти Очилбой Раматов: "Ишни қуйи поғонадан, худудлардан бошлаш лозим" Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Очилбой Раматов навбатдан ташқари ҳисобот сайлов йиғилиши давомида маъруза қилиб ўтди.

«Ўзбекистон футболи бошқалардан кам бўлмаган тарихга эга. 1912 йилда Қўқонда илк футбол жамоаси ташкил топган. Демак, футболимиз тарихи ўша вақтга бориб тақалади. Ҳозир дунёнинг кўплаб давлатлари футболи, масалан араб ўлкаларида футбол ривожланиб кетди. Аммо ўша вақтларда улар футбол нималигини билганми? Йўқ. Бироқ футбол ривожи учун астойдил иш олиб боришди ва дунё даражасига чиқа олишди. Биз эса ортга кетдик.

Ҳар бир мухлис Ўзбекистон футбол ассоциациясидан натижа сўрашга ҳақли. Халқнинг бунга ҳаққи бор. Илгари стадионларга мухлислар кўп келар эди, аммо ҳозир ҳаммаси ўзгариб кетди. Пойтахтда стадионлар ҳувиллаб қолди. Бунга сабаб сифатида кўнгилочар жойлар кўплиги айтилади. Аммо вилоятларда ҳам бор кўнгилочар жойлар, аммо улар стадионга келадику! Агар стадионда ишқибоз бўлмаса, биз ҳам бўлмаслигимиз керак. Асосий мақсад — халқ учун ишлаш. Театрга томошабин келмаса, спектакл қўйиладими? Бизда ҳам шундай бўлиши керак.

«Пахтакор»га келган 55 минг мухлис қани? Бизда ҳозир футбол йўқ, балки бошқача «ўйинлар» бор. Охирги вақтда бирозгина тартиб ўрнатилган эди, мана натижа ҳам яхшиланмоқда. Терма жамоа бош мураббийи ишига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 25 январь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ЎФФ бундан буён Ўзбекистон футбол ассоциацияси деб номлангани маълум қилинди. Конференцияда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Очилбой Раматов ЎФА президенти этиб сайланди.

Манба: xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 90
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 297
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 196
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар