«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:41
ЎЗO‘Z

Энди ўзбекистонлик ёш футболчилар Франция жамоаларида ўйнайди

23 янв, 17:20 5 915 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди ўзбекистонлик ёш футболчилар Франция жамоаларида ўйнайди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси-Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Испанияда расмий ташриф билан бўлиб, бир қатор мутасаддилар ва мутахассислар билан учрашгани ҳақида аввал хабар бериб ўтган эдик.

Бугун, 23 январь куни Умид Аҳмаджонов Парижда Франция футбол федерацияси мутассаддилари – Франция футбол федерацияси президенти маҳкамаси бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари, Ташқи алоқалар ва институтлараро алоқалар бошқармаси бошлиғи Эмили Домс ва Франция футбол федерацияси Техник директори Филип Монтаньер билан учрашди.

Учрашув давомида болалар футболи бўйича франциялик мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш, ёш футболчиларни Франция жамоаларига жалб қилиш, Суперлигада иштирок этадиган жамоаларнинг савиясини ошириш, уларнинг иш фаолиятини Европа андозалари асосида йўлга қўйиш мақсадида клублар бош директорлари ва академиялар раҳбарларини Парижга малака ошириш ва тажриба ўрганишга юбориш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, шу йилнинг апрель-май ойларида Франция футбол федерацияси, Франция Ташқи ишлар вазирлиги ва Франция Спорт вазирлиги мутахассисларидан ташкил топган делегация Ўзбекистонга ташриф буюриши кўзда тутилган.

Улар Суперлига клубларининг маркетинг бўйича мутахассислари иштирокидаги семинарларида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, клубларимизнинг маркетинг бўйича фаолиятини самарали йўлга қўйишга ёрдам беришади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 1
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 0
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 0
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 87
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 70
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 0
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 0
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 74
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 28
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 41
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 87
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 140
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 71
  • Бўлимлар