«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:42
ЎЗO‘Z

Расман: Ўзбекистонда «Реал Мадрид» клубининг футбол мактаби очилади

23 янв, 08:06 5 527 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Расман: Ўзбекистонда «Реал Мадрид» клубининг футбол мактаби очилади Айни пайтда Испанияда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун «Реал Мадрид» клуби академияси директори Хулио Ронко билан учрашди.

ЎФФ хабарида айтилишича, учрашув давомида эришилган келишувга асосан «Қироллик клуби»нинг «Real Madrid Foundation Clinic» дастури асосида Ўзбекистонда «Реал Мадрид» клубининг футбол мактаби очиладиган бўлди.

Ундан ташқари «Реал Мадрид»да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинади. Улар футбол мактабларида машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Шунингдек, юртимиздаги истеъдодли болаларни «Реал» Мадридга олиб бориш, «Қироллик клуби» томонидан ташқил этиладиган мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ҳам келишувга эришилди.

«Реал Мадрид» Академияси хорижий давлатларда фақат «Real Madrid Foundation Clinic» дастури асосида иш олиб бормоқда.

Эндиликда ушбу дастур асосида «Реал Мадрид» методологиясини ўзбекистондаги футбол клубларида ҳам қўллаш, футболчилар билан янгича услубда машғулотлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 41
  • Сўнгги янгиликлар
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 0
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 0
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 54
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 22
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 76
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 45
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 39
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 115
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 85
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 61
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 86
  • Бўлимлар