«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 02:11
ЎЗO‘Z

Япония мураббийи: "Биз Ўзбекистоннинг қанчалик кучли рақиб эканлигини яхши биламиз"

18 янв, 21:24 5 081 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Япония мураббийи: "Биз Ўзбекистоннинг қанчалик кучли рақиб эканлигини яхши биламиз" Хабарингиз бор, Хитойда U-23 ёшликлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Мусобақа чорак финалида Ўзбекистон – Япония қарама-қаршилиги кузатилади. Бугун ушбу беллашув олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб японияликлар устози Хажиме Мориясу иштирок этди.

- Япония олдин бу совринга эришганига қарамай, ҳозир менга ва жамоамга ҳеч қандай босим йўқ. Албатта, биз бу ерга ғалаба қозониш учун келганмиз. Лекин энг муҳими шогирдларим ҳаракатларини, фазилатларини, майдонда нималар қила олишлари мумкинлигини кўрсатишмоқда. Япония гуруҳдаги барча учрашувларда ғалаба қозонди. Аммо Ўзбекистонга қарши ўйин гуруҳдагилардан фарқ қилади. Қолаверса, энди беллашувлар мураккаблашиб бораверади.

Халқаро турнирларда кейинги босқичга ўтган барча жамоалар кучли рақибга айланади. Ўтмишдаги натижаларга қарашни истамаймиз. Шунинг учун диққатимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз.

Ўзбекистон қанчалик кучли эканлигини яхши биламиз. Улар таркибида тажрибали ва юқори даражадаги ўйинчилар бор. Айтмоқчиманки, менинг шогирдларим ақлли футбол намойиш этишлари керак. Чунки биз кучли рақибга тўғри келдик.

Бу икки жамоа ўтган йили декабрда Малайзиядаги халқаро турнирда тўқнаш келган. Ўшанда Япония пенальтилар сериасида мағлуб бўлган. Аммо мен бундан хавотирда эмасман.

Жамоани қабул қилиб олганимдан сўнг Малайзиядаги турнир менинг биринчи сафаримдир. Энди бу чемпионат иккинчиси. Олдинги таркибдан ҳозир 8 футболчи бор, - дейди Япония устози.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 215
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 325
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 241
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 150
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар