«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 04:17
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДРни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

12 ноя, 21:12 6 718 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДРни 3:1 ҳисобида мағлуб этди Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 ноябрь, пайшанба куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида КХДР терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди, деб ёзмоқда Дарё нашри. Учрашув ЖЧ—2018 ва Осиё Кубоги—2019 саралаш баҳслари доирасида ташкил этилди.

Учрашувда ҳисоб 2-дақиқада меҳмонлар вакили Ри Хёк Чол томонидан очилди. Бироқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси тезкор голдан ўзини йўқотиб қўймади ва биринчи тайм ўрталарида ҳисобни тенглаштирди — 24-дақиқада Сервер Жепаровнинг қанотдан узатган пасини ҳужумчи Игорь Сергеев боши билан Шимолий Корея дарвозасига йўллади.

Иккинчи таймда устунлик тўлиқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси томонидан бўлди. Тайм бошида захирадан майдонга тушган Александр Гейнрих терма жамоанинг майдондаги устунлигини ҳисобда акс эттиришга муваффақ бўлди — Сардор Рашидовдан тўпни қабул қилиб олган ҳужумчи КХДР дарвозабонини усталик билан доғда қолдирди.

Учрашув асосий вақти якунланишига уч дақиқа қолганида эса миллий терма жамоа сардори Одил Аҳмедов якуний ҳисобни ўрнатди — 3:1 ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси кетма-кет тўртинчи ғалабадан сўнг «Ҳ» саралаш гуруҳидаги очколари сонини 12 тага етказиб олди. Гуруҳда пешқадамликни сақлаб қолган КХДР ҳисобида 13 очко бор, бироқ корейслар битта кўп ўйин ўтказган.

Бош мураббий Самвел Бабаян қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги ўйинларни 17 ноябрь куни сафарда Яман, 2016 йил 24 март куни Тошкентда Филиппин, 29 март куни Баҳрайн терма жамоасига қарши ўтказади.

ЖЧ—2018 ва Осиё Кубоги—2019 саралаш
«Ҳ» гуруҳи, 6-тур учрашуви

ЎЗБЕКИСТОН — КХДР 3:1 (1:1)

Голлар: Игорь Сергеев (23), Александр Гейнрих (65), Одил Аҳмедов (87) — Ри Хёк Чол (2).
Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев (19), Сардор Рашидов (90) — Жонг Ил Гван (45), Жон Кванг Ик (57), Жанг Кук Чол (77).

ЎЗБЕКИСТОН: 21. Александр Лобанов, 2. Егор Кримец, 4. Марат Бикмаев (15. Александр Гейнрих, 51), 5. Анзур Исмоилов, 7. Азиз Ҳайдаров, 8. Сервер Жепаров (6. Жасур Ҳасанов, 75), 9. Одил Аҳмедов, 10. Сардор Рашидов (14. Жавоҳир Соҳибов, 90+1), 11. Игорь Сергеев, 19. Виталий Денисов, 20. Ислом Тўхтахўжаев.

КХДР: 1. Ри Мёнг Гук, 3. Жанг Кук Чол, 4. Ри Кум Чол, 7. Ри Хёк Чол (20. Ким Сонг Ги, 86), 9. Пак Кванг Рёнг (10. Ан Вёнг Жун, 35), 11. Жонг Ил Гван, 12. Жон Кванг Ик, 13. Сим Хён Жин, 15. Ри Ёнг Чол, 17. Со Хён Ук (14. Со Кёнг Жин, 79), 23. Ри Чол Мёнг.

ҲАКАМЛАР: Алиризо Фағоний, Ризо Суҳандон, Муҳаммадризо Мансурий, Мовуд Бунёдифард (барчаси — Эрондан).




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар