«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 11:44
ЎЗO‘Z

Равшан Ҳайдаров: "Ҳимояда бехато ўйнашга ҳаракат қилдик ва бунинг уддасидан чиқдик"

12 янв, 22:30 5 746 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Равшан Ҳайдаров: "Ҳимояда бехато ўйнашга ҳаракат қилдик ва бунинг уддасидан чиқдик" Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Хитойга қарши (1:0) Осиё чемпионати “А” гуруҳи 2-тур учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ғалаба осон қўлга киритилмаганини айтди.

“Бугунги учрашувда қўлга киритилган 3 очко учун футболчиларга раҳмат. Ўйин осон кечгани йўқ, аммо, ҳимояда яхши ўйин намойиш қила олдик ва рақибга гол уриш учун имкон бермадик дейиш мумкин.

Рақиб бугун юқори савиядаги жамоа эканини исботлади. Улар иккинчи бўлимда кўпроқ ўйинни назорат қила олишди ва кўп ҳужумлар уюштира олишди. Биз ҳимоядаги бехато ўйин билан уларнинг ҳужумларини тўхтата олдик”, – дейди Ҳайдаров.

“Биринчи таймда гол урдик ва бу ўйиннинг боришига ижобий таъсир ўтказди. Иккинчи таймда эса, рақибни қарши ҳужумда ушлашга ҳаракат қилдик. Режа бўйича ўйин намойиш этдик, аммо вазиятлар ярата олган бўлсак ҳам, улардан фойдалана олмадик. Рақиб бугун яхши ўйин намойиш этди ва уларга бунинг учун раҳмат. Энди бугунги учрашувни таҳлил қилиб, Уммонга қарши янада жиддий тайёргарлик кўрамиз”, – дея қўшимча қилди Ўзбекистон олимпия термаси устози

Манба: www.the-uff.com




Мавзуга оид янгиликлар
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 0
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 0
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 0
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 9
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 55
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 0
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 0
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 7
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 54
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 40
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 49
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 267
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 124
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 70
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 144
  • Бўлимлар