«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 14:48
ЎЗO‘Z

Равшан Ҳайдаров: "Мусобақага энг кучли терма жамоалар жамланган"

08 янв, 23:30 5 063 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Равшан Ҳайдаров: "Мусобақага энг кучли терма жамоалар жамланган" Бугун Чангжоуда U-23 Осиё Чемпионати “A” гуруҳи вакиллари иштирокида турнирдан олдинги матбуот анжумани ўтказилди.
Ушбу матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров мусобақа ажойиб ва қизиқарли тарзда кечишига тилак билдирди.

“Аввало янги йил билан табриклайман. Янги йилнинг илк мусобақаси эса, жуда қизиқарли ва мухлисларга ёқадиган тарзда кечишига умид қиламан. Мусобақага энг кучли терма жамоалар жамланган. Ўйлайманки, жуда қизиқарли ва кескин баҳслар бизни кутиб турибди”, - дейди Равшан Ҳайдаров.

“Ушбу мусобақада потенциал бўйича тенг жамоалар йиғилган ва мусобақа ғолиблиги учун барча терма жамоалар курашади. Мураббий сифатида қайсидир терма жамоанинг имкониятини юқори баҳоламоқчи эмасман. Бу турнирда фаворит ва аутсайдер йўқ. Барчанинг имконияти юқори ва катта салоҳиятга эга терма жамоалар кўп”.

“Қатар терма жамоасига қарши илк учрашув биз учун ҳам, Қатар учун ҳам жуда муҳим. Боиси, мусобақада илк учрашувни ғалаба билан бошлаш катта аҳамиятга эга. Қатарга қарши жуда кўп ўйнаганмиз. Аммо, бу турли ёшдаги терма жамоалар ва турли мусобақалар эди. Айтиш мумкин, Қатар жуда кучли ва тажрибали футболчиларга эга терма жамоа”, - деди Ҳайдаров.

Массимилиано Маддалони (Хитой терма жамоаси бош мураббийи): “Мусобақа биз учун жуда катта тажриба мактаби ва катта аҳамиятга эга. Турнир мезбони сифатида ҳаракат қилиш бизга ҳалақит қилмаслигига умид қиламан. Футболчилар профессионал ва бу босимни ҳис қилиб туришибди. Ушбу турнирга яхши тайёргарлик кўрдик ва умид қиламанки, унда яхши иштирок этамиз”.

Ҳамад Ал Азани (Уммон олимпия терма жамоаси бош мураббийи): “Ушбу турнир биз учун катта синов ва имтиҳон дейиш мумкин. Уммонда яхши авлод футболчилари етишиб чиқмоқда. Улар ушбу турнирга яхши кайфиятда ва яхши натижа кўрсатиш учун ташриф буюришган. Аввалроқ, Форс Кўрфази Кубогида ғалаба қозондик. Ушбу турнирда иштирок этган 20 нафар футболчи Хитойдаги турнирда ҳам иштирок этади. Футболчилар жуда ёш ва шижоатли. Умид қиламанки, турнирда яхши натижа кўрсатамиз”.

Феликс Санчес (Қатар олимпия терма жамоаси бош мураббийи): “Жуда кучли гуруҳда ўйнаймиз. Гуруҳдаги барча рақиблар кучли ва ажойиб таркибга эга. Аввалги мусобақада иштирок этган ўн нафар футболчи бу мусобақада ҳам ўйнайди. Таркибимизда деярли муаммо йўқ. Мусобақада яхши иштирок этишга умид қиламиз. Ушбу турнир жуда қизиқарли ва муросасиз тарзда кечади деб ўйлайман. Гуруҳдаги рақиблар кучли ва уларга қарши муносиб ўйнашга ҳаракат қиламиз”.

Манба: www.the-uff.com




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 26
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 6
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 24
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 75
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 24
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 63
  • Бўлимлар