«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 13:40
ЎЗO‘Z

Фазлиддин Ғоибназаров ўз жанги бекор бўлганига изоҳ берди

21 дек, 22:15 3 408 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фазлиддин Ғоибназаров ўз жанги бекор бўлганига изоҳ берди Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаровнинг Стивен Ортизга қарши жанги Top Rank менежерлари талабига кўра қолдирилган. Бу ҳақда Ғоибназаровнинг ўзи KUN.UZ‘га берган интервьюсида маълум қилди.

«Машғулотлар яхши кечаётганди. Жангга икки ҳафта қолганда ўнг қўлимдан жароҳат олдим. 2014 йилда қўлим чиқиб кетганди. Ўша жароҳат яна қайталаб қўлим оғриб қолди. Менга қолса бир қўлимда бўлса ҳам жанг қилмоқчи эдим. Албатта ҳозир бир қўлим билан деганимда ҳам, жанг бўлса барибир оғриётган қўлимни ҳам ишлатган бўлардим. Аммо менежерлар яхшиси тўлиқ соғайиб олишимни, уларга менинг соғлиғим кераклигини айтишди. Шу сабаб билан жанг бизнинг томон талаби билан бекор бўлди.

2018 йилнинг январидан яна машғулотларга қайтаман. Март ойининг ўрталарида жангга тушмоқчиман. Ҳозирча жанг қилиш учун иккита аниқ вариант чиқиб турибди. Жанг ё Дубайда бўлади ёки Нью-Йоркда. Рақибга келадиган бўлсак, ўша Стивен Ортиз вариантида тўхтаб турибмиз. Агар у олдинроқ жанг ўтказиб қўйса, балки бошқа рақиб бўлиши ҳам мумкин», деган Ғоибназаров.

Эслатиб ўтамиз, Ғоибназаров ва Ортиз ўртасидаги жанг 2017 йилнинг декабрида бўлиб ўтиши керак эди. Бунгача 9 декабрда бўладиган жангдаги рақиблар уч марта алмашганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 0
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 0
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 0
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 29
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 61
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Бўлимлар