«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуби билан шартномани узайтириши мумкин.
Ҳозирча бу борада аниқ маълумотлар йўқ. Лекин, мавсум якунланиши билан "шаҳарликлар" раҳбарияти 46 ёшли мураббийга 3 йиллик янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола сентябрь ойида АПЛнинг энг яхши мураббийи деб топилганди.