«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 15:38
ЎЗO‘Z

Расман: Қувасойнинг «Цементчи» футбол клуби Олий Лигада «Обод» ўрнини эгаллайдиган бўлди

22 окт, 17:06 7 276 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Расман: Қувасойнинг «Цементчи» футбол клуби Олий Лигада «Обод» ўрнини эгаллайдиган бўлди Қувасойнинг «Цементчи» футбол клуби 2018 йилги мавсумни Ўзбекитон Олий Лигасида ўтказади, деб ёзади Дарё нашри.

Мамлакат Биринчи Лигасида мавсум якунига 4 та тур қолган бир пайтда, Қувасой клуби 3-ўриндаги «Истиқлол»нинг ўзига ета олмаслигини таъминлаб бўлди. Жамоанинг элитага йўл олгани ҳақида ПФЛ расмий сайти ҳам маълумот тақдим этиб улгурди.

Мазкур жамоа 30 та учрашувда майдонга тушган бўлиб, шуларнинг 23 тасида рақибларидан устунлик қилди. 4 та учрашувда «Цементчи» футболчилари дуранг натижага рози бўлди ва фақатгина 3 тасини бой берди. Ортда қолган 30 та ўйинда 85 та гол урилгани, Биринчи Лига мавсуми сермаҳсул бўлганидан далолат беради.

«Цементчи» Олий Лигадан четлаштирилган Тошкентнинг «Обод» клуби ўрнини эгаллайди. Регламентга кўра, Биринчи Лигада пешқадам бўлган жамоа Олий Лигага тўғридан-тўғри йўлланмани ютиб олади.

Олий Лиганинг 15-жамоаси эса чемпионатдаги ўрнини сақлаб қолиш учун қуйи лиганинг иккинчи жамоаси билан тўқнаш келади. Айни пайтда Вадим Абрамовнинг «Нефтчи» футбол клуби Олий Лигада 15-ўринни эгаллаб турибди, Биринчи Лиганинг иккинчи жамоаси эса ҳозирча «Андижон». Андижонлик футболчилар ўтган мавсум якунларига кўра элита билан хайрлашганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 103
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 48
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 174
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 130
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 11
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Бўлимлар