«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 20:47
ЎЗO‘Z

«Обод», «Сўғдиёна» ва «Насаф» келишилган ўйинларда иштирок этган бўлиши мумкин

07 окт, 00:03 5 534 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Обод», «Сўғдиёна» ва «Насаф» келишилган ўйинларда иштирок этган бўлиши мумкин Аввалроқ, Тошкентнинг “Обод” футбол клуби Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия Қўмитасининг ЎФФ билан бирга келишилган қарорига кўра, футбол бўйича 2017 йилги Ўзбекистон чемпионати қатнашчилари сафидан чиқарилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Аммо хабарда нима сабабдан “Обод” жамоаси Олий Лига ўйинларидан маҳрум қилингани тўлиқ келтириб ўтилмаганди.

Ўзбекистон футбол Федерацияси Матбуот хизматининг маълумотига кўра, “Обод” лицензиялаш регламентининг талабларини бажармаганлиги сабаб Олий Лигадан четлатилган.

“Бугунги кунга келиб “Обод” футбол клубининг молиявий муаммолари, шунингдек, лицензиялаш регламентининг талабларини бажармаганлиги ЎзПФЛ Ижроқўмининг қарорига асос бўлди”, - дейилади расмий хабарда.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия Қўмитаси ЎФФ билан келишган ҳолда ушбу қарорни қабул қилган бўлиб, “Обод” жамоаси регламентда кўрсатиб қўйилган бир қатор талабларни бажармаган ва ПФЛга аъзолик бадали пулларини шу кунгача тўлаб бермаган.

Маълумотларга кўра, “Обод” клубининг ПФЛ олдидаги қарзи умумий 112 миллион сўмни ташкил қилади. Шундан 90 миллиони аъзолик бадали тўлови, 15 миллиони Ўзбекистон фуқароси бўлмаган мураббийни рўйхатга қўйиш учун тўлов ва 7 миллиони бошқа турдаги жарима бўлган.

Шунингдек, “Обод” расмийлари томонидан Ўзбекистон клубларини лицензиялаш бўйича регламентга мувофиқ, клубни молиялаштириш манбалари тўғрисидаги маълумотнома ПФЛга тақдим этилмаган. Натижада ташкилот учун ушбу жамоа ниманинг ҳисобига молиялаштирилиши ҳақидаги масала тушунарсизлигича қолиб келган.

Бундан ташқари, “Обод” регламент талабларини қўпол равишда бузгани ҳолда, бир неча марта огоҳлантириш берилганига қарамасдан, лицензиялаш бўйича бирорта ҳам ҳужжатни расмийлаштирмаган.

Жамоанинг икки учрашуви шубҳали деб топилган. Олий Лига 20-тури доирасидаги “Обод” - “Сўғдиёна” (2:4) ва 22-турдан ўрин олган “Обод” – “Насаф” (0:6) ўйинларида қайд этилган натижалар Federbet халқаро нотижорат федерацияси томонидан шубҳага олинган. Натижада ташкилот ЎФФга хат ёзиб, ПФЛни ҳам бундан огоҳ этган. Бу ҳолат ҳам якуний қарор қабул қилишда муҳим ўрин тутган.

Мусобақалар регламентининг 4.26 бандига асосан “Обод” футбол клуби тақвимдаги ўйинларнинг яримидан кўпини ўтказиб бўлганлиги муносабати билан, олдиндаги ўйинларда жамоага техник мағлубият, унинг рақибларига эса техник ғалаба ёзилади. Ўтган ўйинлардаги огоҳлантириш ва четлатишлар ўз кучида қолади.

Ўзбекистон қонунчилиги ҳужжатларида кўрсатилганидек, “Обод” футбол клуби ўз ходимлари ва футболчилари олдидаги меҳнат шартномалари бўйича қарзларни узиш ва солиқ тўловларини тўлаш мажбуриятини сақлаб қолади. Жамоа ходимлари ва футболчиларига эса бошқа футбол клубларда қайдномадан ўтишга регламенти асосида рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Обод” жамоаси фаолиятини якунлаши ҳақида турли ҳил миш-мишлар тарқалганди, лекин сўнгги дақиқаларда украиналик инвесторлар жамоа ҳомийлигини ўз бўйниларига олиб, жамоани молиявий томондан таъминлашларини айтишганди, бироқ Олий Лигада қониқарсиз натижалар қайд этаётган клуб якунда инвесторларга ҳам керак бўлмай қолди.

Маълумот учун, “Обод” Олий Лиганинг 23-туридан кейин 9 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турганди.

Акмалхон Эшонхонов


Манба: www.uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 141
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 34
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 238
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 121
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 231
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 2
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 10
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 40
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 141
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 34
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 62
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 238
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 309
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 58
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 221
  • Бўлимлар