«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 15:51
ЎЗO‘Z

Тезкор хабар! “Обод” жамоаси Олий Лигадан четлатилди...

06 окт, 21:23 5 603 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тезкор хабар! “Обод” жамоаси Олий Лигадан четлатилди... Тошкентнинг “Обод” клуби кеча, 5 октябрь куни ЎзПФЛ Ижроия Қўмитаси мажлисининг баённомасига мувофиқ Ўзбекистон Олий Лигаси иштирокчилари сафидан четлатилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ўзбекистон Професссионал Футбол Лигаси ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақалар регламентининг 4-модда, 4.4 банди, ЎзПФЛ Ижроия Қўмитаси мажлисининг 5 октябрда бўлиб ўтган мажлисининг баённомасига мувофиқ Тошкентнинг “Обод” футбол клуби 2017 йилги футбол бўйича Ўзбекистон Чемпионати иштирокчилари сафидан четлатилди.

Шунингдек, Тошкентнинг “Обод” профессионал футбол клуби Ўзбекистон чемпионатининг ушбу мавсум ярмидан ортиқ учрашувларида иштирок этгани боис, қолган учрашувларда техник мағлубият (- : +), унинг рақибларига эса техник ғалаба (+ : -) тақдим этилади.

“Обод” клубига кўрсатилган огоҳлантириш ҳамда қизил карточкалар ўз кучида қолади. Шунингдек, клубнинг иккинчи давра (8 та учрашув)да киритган ва ўтказиб юборилган голлари бекор қилинди.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида Тошкентнинг “Обод” профессионал футбол клуби ходимлар ва футболчилар олдидаги меҳнат шартномалари ҳамда давлат солиқ органлари олдидаги молиявий мажбуриятлари ўз кучида қолади.

Клуб ходимлари ҳамда футболчиларига эса, мусобақа Регламентига асосан эркин агент мақомида бошқа клубларда рўйхатдан ўтишга рухсат берилади”, дейилади расмий хабарда.

Маълумот учун, “Обод” Олий Лиганинг 23-туридан кейин 9 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Обод” жамоаси фаолиятини якунлаши ҳақида турли ҳил миш-мишлар тарқалганди, лекин сўнгги дақиқаларда украиналик инвесторлар жамоа ҳомийлигини ўз бўйниларига олиб, жамоани молиявий томондан таъминлашларини айтишганди, бироқ Олий Лигада қониқарсиз натижалар қайд этаётган клубнинг кимга ҳам кераги бўлиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 1
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 0
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 67
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 624
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 193
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 274
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 1
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 0
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 0
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 17
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 57
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 22
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 162
  • АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди 01 мая, 12:02 177
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 121
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 41
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 86
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 69
  • Бўлимлар