«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 06:32
ЎЗO‘Z

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов иккинчи сафарини Дубайга уюштирди

02 окт, 09:57 5 111 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов иккинчи сафарини Дубайга уюштирди Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов кеча, 1 октябрь куни Дубайда Бирлашган Араб Амирликлари Футбол уюшмаси вице-президенти Абдулла Носир ал-Жунайбий билан учрашди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва БАА футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, Ўзбекистон футбол федерацияси ва Бирлашган Араб Амирликлари Футбол уюшмалари ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш орқали ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, икки мамлакат ёшлари орасида футболни янада оммалаштириш учун амалга оширилиши кутилаётган чора-тадбирлар тўғрисида суҳбат олиб боришди.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов ва Абдулла Носир ал-Жунайбий ЎФФ ва БАА Футбол уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

Ушбу меморандум Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ва клубларига турли ёш тоифаларида ўртоқлик ўйинлари ва мусобақалар, ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш ва ўтказиш, икки мамлакат терма жамоаларининг мураббийлари ўртасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, футбол, аёллар футболи, футзал, болалар-ўсмирлар футбол мактабларида фаолият олиб борадиган мураббийларни ўқитиш ва малакасини ошириш, мураббийлар, ҳакамлар ва спорт медицинаси ходимларини ўқитиш ва малака ошириш курсларига юбориш каби катта имконият эшикларини очиб бериши кутилмоқда.

Умид Аҳмаджонов Абдулла Носир ал-Жунайбий билан учрашувда БАА Футбол уюшмасининг халқаро мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш тажрибасини ўзлаштириш ҳақидаги музокара вақтида 2018 ва 2019 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 2019 йилги Осиё Кубоги ташкилий қўмитасига бир гуруҳ ЎФФ мутахассисларини малака ошириш учун юбориш масаласини ҳам алоҳида муҳокама қилди.

“Ўзбекистон футбол федерацияси келажакда БАА каби ФИФА ва ОФК турнирларини Ўзбекистонда ўтказишга тайёр бўлиши учун ҳам биз кадрлар тайёрлаш дастури доирасида ушбу масалага жиддий эътибор қаратдик”, дейди Умид Аҳмаджонов.

“ЎФФда халқаро тажрибага эга мутахассислар бор, лекин биз ФИФА ва ОФК тадбирларини Ўзбекистонга олиб келмоқчи эканмиз, катта тажрибага эга мутахассисларни тайёрлаш бирламчи вазифага айланади. Шунинг учун ҳам Осиёнинг етакчи федерациялари билан ўзаро тажриба алмашинувига эришиш олдимиздаги катта вазифалардан бири ҳисобланади”.

Меморандум, шу билан бир вақтда, Ўзбекистон ва БАА футбол лигалари доирасидаги ўйинларга икки мамлакат ҳакамларини таклиф қилиш, халқаро тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда ЎФФ ва БАА Футбол Уюшмаси ходимларининг ўзаро тажриба алмашишига имконият яратиб бериши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу Умид Аҳмаджонов ЎФФга президент этиб сайланганидан бери хорижга амалга оширган иккинчи сафаридир.

Бунгача Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашиб, Ўзбекистон ФИФАнинг халқаро мусобақалари ва тадбирларига мезбонлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 1
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 35
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 32
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 99
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 53
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 59
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 0
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 76
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 20
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 86
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 34
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 31
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 98
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 91
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 33
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 76
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 54
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 53
  • Бўлимлар