«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 10:42
ЎЗO‘Z

Ashgabat–2017: Навбатдаги олтинлар муборак!

20 сен, 23:03 5 341 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ashgabat–2017: Навбатдаги олтинлар муборак! Туркманистон пойтахти Ашхободда ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг хабарига кўра, бугун, 20 сентябрь куни миллий кураш бўйича гиламга чиққан Раҳимахон Йўлдошева финал жангида туркманистонлик рақиби Ширин Кубаевани 10:0 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медалга эга чиқди.

-70 кг вазн тоифасида белбоғли кураш бўйича финалда иштирок этган Ҳусниддин Рўзиев туркманистонлик рақиби Ҳангелди Аллаковни 8:1 ҳисобида мағлуб этиб олтинга эга чиқди.

Яна бир - 90 кг вазн тоифасида иштирок этган Обидали Мавлонов финалда Туркманистон вакили Овазгелди Бердиевни 7:1 ҳисобида мағлуб этиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига олтинчи олтин медални қўшиб куйди.

Оғир атлетика спорт турида иштирок этган Достон Ёқубов кумуш медаль билан тақдирланди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида айни вақтда 6 та олтин 16 та кумуш ва 34 та бронза медаллари мавжуд. Делегация умумжамоа ҳисобида олтинчи ўринга чиқиб олди.

Мусобақа мезбони Туркманистоннинг олтин медаллари сони 53 тага етди.

Эрон делегациясида 10 та, Қозоғистон ҳисобида эса 7 та олтин медал бор. Хитой делегацияси Ўзбекистон каби олтита олтин медалга эришди.

БАА, Таиланд ва Ҳиндистон делегациялари 5 тадан олтин медалга эга чиқишган.

Вьетнамлик спортчилар 4 та олтинни қўлга киритишган бўлса, Мўғулистон ҳамда Жанубий Корея делегациялари 3 тадан олтин медалларга эга чиқишди.

Манба: qalampir.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 158
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 143
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 293
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 2
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 43
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 158
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 143
  • Бўлимлар