«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 14:17
ЎЗO‘Z

U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи олдидан матбуот анжумани ўтказилди

16 сен, 00:03 5 016 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи олдидан матбуот анжумани ўтказилди Аввал хабар берилганидек, 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувлари бўлиб ўтади. Унда мезбон Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Баҳрайн, Иордания ва Шри-Ланка жамоалари қатнашади.

Бугун, 15 сентябрь куни мусобақа олдидан жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Шри-Ланка терма жамоаси делегацияси Ар-Риёдга етиб келмагани боис бош мураббий матбуот анжуманида иштирок этмади.

Ўзбекистон ўсмирлар термасининг мусобақадаги илк ўйини 18 сентябрь куни бўлиши муносабати билан бош мураббий Дилшод Нуралиев жамоа билан эртага Ар-Риёдга етиб келади. Бугунги матбуот анжуманида жамоа менежери Ботир Каримжонов қатнашди.

Баҳрайн бош мураббийи Рашид ал-Досари: Саудия Арабистонига етиб келишдан аввал уч ой давомида тайёргарлик олиб бордик. Ушбу гуруҳда барча жамоаларнинг кучи тенг деб ўйлайман. Мақсадимиз – Осиё чемпионати финал босқичига чиқиш.

Иордания бош мураббийи Абдулла ал-Катати: Иордания Футбол Федерацияси номидан бизни илиқ кутиб олганлиги учун Саудия Арабистони Футбол Федерациясига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек, мамлакат бош жамоаси Россиядаги ЖЧ–2018 турнирига йўл олганлиги билан табриклайман. Гуруҳда осон рақибнинг ўзи йўқ: Баҳрайн ҳам, Шри-Ланка ҳам барчага бирдек муаммо туғдириши мумкин. Тайёргарлик доирасида ҳам халқаро, ҳам маҳаллий мусобақаларда иштирок этдик. Ўйлайманки, биз Осиё чемпионати финал босқичига йўл оламиз.

Саудия Арабистони бош мураббийи Муҳаммад ал-Абдели
: Ар-Риёд шаҳрига етиб келган жамоа делегациялари аъзоларини кўриб турганимдан мамнунман. Умид қиламанки, об-ҳавонинг иссиқ бўлишига қарамай барча ўзини яхши ҳис қилмоқда. Жамоа ҳақида сўзлайдиган бўлсам, ёш футболчиларимиз яхши тайёрланди. Бу каби турнирлар ёшларнинг катта футболга кириши учун дастлабки қадам ҳисобланади. Айни дамда улардан кўп нарса талаб қила олмаймиз, уларга босим ўтказмаймиз. Албатта, гуруҳдаги барча жамоалар сингари бизнинг мақсадимиз ҳам ОЧ финал босқичига чиқиш, аммо футболчилардан мана шу даврда завқ олишини истардим.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси менежери Ботир Каримжонов
: Аввало меҳмондўстлик учун Саудия Арабистони Футбол Федерациясига миннатдорлик билдирмоқчиман. Барча ташкилий масалалар аъло даражада. Жамоамизнинг тайёргарлик жараёнига келадиган бўлсак, саралаш босқичига қадар халқаро мусобақаларда қатнашдик, ўрқтолик ўйинлари ўтказдик. Саралаш баҳслари яхши кайфиятда ўтишига умид қиламан. Сифатли ва яхши футбол намойиш қилиб, олдимизга қўйилган мақсад – Осиё чемпионатига чиқиш учун курашамиз.

Эслатиб ўтамиз, барча беллашувлар Ар-Риёд шаҳридаги Prince Faisal bin Fahd Stadium майдонида бўлиб ўтади. Мусобақа тақвими билан танишиш учун мазкур ҳаволага ўтиш мумкин.

Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда ОЧ финалига йўлланма олади. U-16 Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 20 сентябрь – 7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилади.

Манба: www.the-uff.com




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 171
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 113
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 76
  • Мбаппе аламли мағлубиятдан кейин нималар деди? 08 мая, 08:44 233
  • ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол! 08 мая, 08:40 92
  • ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди 08 мая, 08:31 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар эълон қилинди 08 мая, 13:37 0
  • ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда 08 мая, 13:09 129
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 171
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 123
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 51
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 28
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 195
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 113
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 43
  • Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди 08 мая, 10:16 175
  • Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди 08 мая, 09:53 162
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 76
  • Бўлимлар