«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 05:55
ЎЗO‘Z

Путин Венгрияда ўтадиган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатини очиб беради

25 авг, 07:34 5 522 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин Венгрияда ўтадиган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатини очиб беради Россия президенти Владимир Путин 28 августда Венгрия пойтахти Будапештга ташриф буюради ва дзюдо бўйича 31-жаҳон чемпионати очилиш маросимида иштирок этади. Путинни Венгрияга ушбу мамлакат бош вазири Виктор Орбан таклиф қилган. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, Путин жаҳон чемпионати очилиш маросимида халқаро дзюдо федерациясининг фахрий президенти сифатида иштирок этади. Жаҳон чемпионати Будапештдаги Ласло Паппа номидаги аренада 28 августдан 3 сентябргача бўлиб ўтади.

Мусобақада 130 дан кўпроқ давлатдан 800 га яқин спортчи иштирок этади.

Ташриф давомида Путиннинг Орбан билан музокаралар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Бу Путиннинг Венгрияга жорий йилдаги иккинчи ташрифи бўлади. У февраль ойи бошида ҳам Венгрияга сафар уюштириб, бош вазир Орбан билан музокаралар ўтказган.

Путин 11 ёшидан дзюдо ва самбо билан жиддий шуғуллана бошлаган. Бир-бирига яқин бўлган бу спорт турлари бўйича спорт устаси унвонига эга. 2012 йилда унга дзюдо бўйича саккизинчи дан берилган.


Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 102
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 149
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 242
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 486
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 20
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 25
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 52
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 35
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 141
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 28
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 81
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • Бўлимлар