«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 16:31
ЎЗO‘Z

ОФК Бош котиби расмий ташриф билан Тошкентга келди

21 авг, 21:39 5 330 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОФК Бош котиби расмий ташриф билан Тошкентга келди 21 август куни Осиё Футбол Конфедерацияси Бош котиби Дато Виндсор Жон ва Осиё Футбол Конфедерациясининг футбол уюшмалари билан ишлаш департаменти бошлиғи Рави Кумар расмий ташриф билан Тошкентга келди.

ОФК делегациясининг ташрифдан кўзланган асосий мақсади 12 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Футбол Федерациясининг ҳисобот-сайлов конференциясига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишиш бўлди.

Ташриф дастурига мувофиқ ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов билан учрашди. Ўзбекистон Футбол Федерациясида бўлиб ўтган учрашув чоғида Мираброр Усмонов биринчи марта Ўзбекистонга ташриф буюраётган ОФК Бош котибига мамлакатда спортни, шу жумладан, футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқача ахборот берди.

ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг муҳим федерациялардан бири эканлигига алоҳида урғу бериб, Осиё бугунги Ўзбекистоннинг халқаро футбол майдонлардаги ютуғини тан олаётганлигини таъкидлади. Томонлар, шунингдек, ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференциясига доир масалалалар юзасидан ўзаро фикр ва тажриба ҳам алмашди.

Мираброр Усмонов билан учрашувдан кейин ОФК делегацияси Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасига ташриф буюриб, спортни янада ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар билан яқиндан танишди. Дато Виндсор Жон, шунингдек, Миллий Олимпия Қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг фаолиятини қисман кузатиш имкониятига эга бўлди ва марказ ҳудудида бунёд этилаётган мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажариладиган кардио-хирургия клиникасининг қурилиш ишлари билан ҳам қизиқди.

ОФК делегацияси бугуннинг ўзида Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, ўзбек футболи тарихи музейини кўздан кечирди. “Бунёдкор” бош директори Мурод Алиев ОФК бош котибига “Бунёдкор” стадионининг тарихи, қурилиши ва бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берди. ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон “Бунёдкор” стадиони фахрий меҳмонлари китобида ўз дастхатини ҳам қолдирди.

ОФК делегацияси 22 август куни Самарқандга ташриф буюради ва шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, шу куннинг ўзида Ливанга хизмат сафарига учиб кетади.

Ташриф давомида ОФК делегациясига Ўзбекистон Футбол Федерацияси Биринчи вице-президенти ва Бош котиби, Осиё Футбол Конфедерациясининг ижроия қўмитаси аъзоси Сардор Раҳматуллаев ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Асқар Толибжонов ҳамроҳлик қилади.


Манба: www.the-uff.com




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 80
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 281
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 153
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 375
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 142
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 162
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 23
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 59
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 20
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 67
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 22
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 73
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 70
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 58
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 86
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 80
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 41
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 286
  • Бўлимлар