«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 13:56
ЎЗO‘Z

Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги сардорига айланди

01 сен, 23:41 6 137 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги сардорига айланди Бош мураббий Самвел Бабаяннинг қарорига кўра, 27 ёшли Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги сардори этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг расмий сайтига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Россиянинг "Краснодар" клубида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоасида 70та ўйин ўтказиб, 12та гол урган.

Сервер Жепаров ва Азиз Ҳайдаров иккинчи терма жамоанинг вице-сардори бўлиб терма жамоа шарафини ҳимоя қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 августдан буён Тошкентдаги "Жар" ҳамда "Пахтакор" стадионларида машғулот ўтказмоқда. Ўқув-машғулот йиғинига 30 футболчи таклиф этилган.

Яман терма жамоаси 31 август душанба куни Дубайдан Тошкентга учиб келади. Терма жамоа Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уммон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўзбекистон терма жамоасининг Яманга қарши учрашуви 3 сентябрь куни “Пахтакор” стадионида соат 19:00 да бошланади. 2 сентябрь куни эса икки терма жамоа бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ва унинг кетидан расмий машғулот ўтказилади.

3 сентябрь куни “Н” саралаш гуруҳида пешқадам Шимолий Корея терма жамоаси Манамага бориб, Баҳрайн терма жамоасига қарши 3-тур учрашувида майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:40 да бошланади.5 жамоа ўйнайдиган “Н” саралаш гуруҳида пешқадамлардан яна бири Филиппин терма жамоаси бу турда дам олади. Филиппин футбол федерацияси 3 сентябрь куни Мальдив ороллари терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳақида маълум қилган. Ўйин Тошкент вақти билан 22:00 да “Ризал Мемориал” стадионида ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни Яманга қарши ўйинни ўтказиб, 2 кун Тошкентда шуғулланади ва 6 сентябрда чартер рейси орқали Филиппинга учиб кетади. 7 сентябрда Филиппин ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокида матбуот анжумани ва Филиппин – Ўзбекистон учрашуви 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан 20:00 да Бокаю Сити шаҳрида бўлиб ўтади. 8 сентябрь куни, шунингдек, Доҳада Яман терма жамоаси Баҳрайн терма жамоасига қарши 4-тур учрашувини ўтказади. Шимолий Корея терма жамоаси 4-турда дам олади ва ҳозирча ҳеч қандай учрашув ўтказишни режалаштирмаган.

3-тур олдидан “Н” саралаш гуруҳида Шимолий Корея ва Филиппин 2 та ўйиндан кейин 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларни эгаллаб турган Баҳрайн, Ўзбекистон ва Яман терма жамоаларида эса ҳозирча очко йўқ.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 28
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 230
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 306
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 122
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 151
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 0
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 0
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 7
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 12
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 29
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 28
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 23
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 214
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 57
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 231
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 131
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 230
  • Бўлимлар