«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 19:52
ЎЗO‘Z

Қарор қабул қилинди: «Барселона» Неймарга бош эгмайди

24 июл, 23:20 6 280 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қарор қабул қилинди: «Барселона» Неймарга бош эгмайди ПСЖга ўтиши кутилаётган Неймар “Барселона”да бир йил давомида 25 миллион евро ишлаб топади. Бразилиялик футболчининг “Барселона” билан яна 4 йиллик амалдаги шартномаси мавжуд.

Кеча Неймарнинг отаси “Барселона” раҳбарлари билан музокара ўтказиб, улардан ўғлининг маошини сенсацион тарзда оширишни ва янги шартнома имзолаш бўйича таклиф юборишларини сўраганди.

Каталонияликлар раҳбарияти эса ўйлаб кўриш учун Неймарнинг отасидан вақт сўрашган.

Сўнгги олинган маълумотларга кўра, “Барселона” раҳбарияти Неймар жамоада қоладиган тақдирда ҳам унинг маошини оширмасликка қарор қабул қилган.

Маълумот ўрнида, аввалроқ футболчининг трансфер қиймати 220 миллион еврога баҳоланиб, ПСЖ Неймар билан олти йиллик келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, аввалроқ Неймарнинг жамоадоши Лионель Месси Instagram саҳифасидан у билан бирга тушган барча суратларни ўчириш билан бирга, жамоа раҳбариятига бразилиялик ҳужумчи ўрнини боса оладиган футболчилар рўйхатини тақдим этганди.

Кейинчалик, Неймарнинг яна бир жамоадоши Херар Пике твиттер саҳифасида “У биз билан қолади”, - дея янги пост қолдирганди.


Манба: www.uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 2
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 15
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 17
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 39
  • Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди" 27 апр, 17:11 28
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 1
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 0
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 1
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 15
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 17
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 39
  • Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди" 27 апр, 17:11 27
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 15
  • АҚШ разведка идоралари Россия раҳбариятини Навальнийнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобламайди 27 апр, 16:21 37
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 19
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 53
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 156
  • Бўлимлар