«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 00:23
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига янги раҳбар сайланди

16 июл, 12:48 5 362 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига янги раҳбар сайланди 15 июль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига сўнгги 10 ой давомида раҳбарлик қилган Адҳам Икромов мамлакатимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш, фуқаролар ижтимоий фаровонлигини таъминлаш ва яна бошқа кўплаб ташкилий ишлар бўйича иш ҳажми ниҳоятда катталиги ва шу боис вақт зиқлигини эътиборга олиб, ўз хоҳишига кўра федерация раиси лавозимини топширишга қарор қилди. Эслатиб ўтамиз, Адҳам Икромов шу йилнинг июнь ойида Савдо-саноат палатаси раиси этиб тайинланганди.

Қиличбозлик федерациясининг янги раҳбари этиб ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси раиси лавозимида ишлаб келаётган Рустам Шоабдураҳмонов сайланди. Шу пайтга қадар федерация раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Муҳаммад Ҳумоюн Ибрагимов Бош котиб бўлди.

Рустам Шоабдураҳмонов аввал Макроиқтисодиёт ва статистика вазири, Тошкент шаҳар ҳокими лавозимларида фаолият юритган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 65
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 48
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 228
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 155
  • Бўлимлар