«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:33
ЎЗO‘Z

Машҳур теннисчи ўлим билан тугаган ЙТҲда айбланмоқда

02 июл, 10:33 4 481 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Машҳур теннисчи ўлим билан тугаган ЙТҲда айбланмоқда Машҳур америкалик аёл теннисчи Винус Уильямс унинг иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган 78 ёшли эркакнинг оиласи ва яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирди. Уильямс ўз ҳамдардлик сўзларини Facebook орқали билдирди.

"Мен авариядан кейин тушкун ҳолатдаман ва қайғудан адо бўлдим. Мен чин юракдан Жером Барсон оиласи ва дўстларига ҳамдардлигимни билдираман ва улар ҳақига дуода бўлиб, улар ҳақида ўйламоқдаман", дейилган хабарда.

Гувоҳлар маълумотларига кўра, машҳур теннисчи Серена Уильямснинг опаси Винус Toyota Sequoia машинасида светофорнинг қизил чироғида чорраҳага чиқиб кетган. Оқибатда унинг машинасига 78 ёшли Барсон бўлган Hyundai Accent машинаси келиб урилган. Машинани эркакнинг рафиқаси Линда Барсон бошқарган. Эркак 2 ҳафта ўтгач, олинган жароҳатлардан шифохонада ҳалок бўлган. Винуснинг ўзига ҳеч нарса қилмаган.

Спортчининг адвокати унинг айбсиз эканлигини таъкидламоқда. Унинг айтишича, Винус йўл ҳаракати қоидасини бузмаган ҳолда чорраҳага яшил чироқда 8 км/соат тезлик билан чиққан. Маълум қилинишича, марҳумнинг оиласи Уильямс устидан судга ариза берган. Флорида полицияси ушбу ҳодисани тергов қилишда давом этмоқда.

37 ёшли Винус Уильямс "Катта дубулға" сериясига кирувчи мусобақаларнинг етти карра ғолибаси ҳисобланади. У, шунингдек, Олимпия ўйинларининг олтин медалларини 4 марта, жумладан 3 марта синглиси Серена билан жуфтликда қўлга киритган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 0
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 88
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 102
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 146
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар