«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 02:06
ЎЗO‘Z

Краснодар биринчи даврани йирик мағлубият билан якунлади

06 дек, 21:47 5 645 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Краснодар биринчи даврани йирик мағлубият билан якунлади Россия чемпионатининг биринчи даврасининг сўнгги турида «Краснодар» жамоаси Санкт-Петербургда «Зенит» меҳмони бўлди. Учрашув ўта ноқулай об-ҳаво шароитида ўтиб, майдонни қор қоплагани учун қизил тўпдан фойдаланилди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

Одил Аҳмедов жароҳат туфайли краснодарликларга ёрдам бера олмаган ўйинда жамоа ўз дарвозасидан жавобсиз 4 та гол олиб чиқишга мажбур бўлди. Аввалига биринчи таймнинг 11-дақиқасида питерликлар ҳимоячиси Гарай ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймда Витсель (55), Данни (62) ва Смольников (68) каби футболчилар ҳам Дикань дарвозасини ишғол этишга эришишди. «Краснодар» дарвозабони ўйинни охиригача давом эттира олмади.

Ушбу йирик мағлубиятдан кейин, «Краснодар» жамоаси турнир жадвалининг 3-поғонасида қолмоқда. Агар «Динамо» эртага ўз рақибини мағлуб этадиган бўлса, краснодарликлар бу йилги ўйинларни 4-ўринда якунлашлари ҳам мумкин. Чунки, ушбу турдан кейин Россия жамоалари қишки танаффусга чиқиб кетишади ҳамда баҳордан иккинчи даврани бошлашади.

Қайд этиб ўтиш керак, жамоада Одил Аҳмедовнинг йўқлиги билиниб қоляпти. У иштирок этмаган аввалги ўйинларда ҳам «Краснодар» муваффақиятсизликларга учраган эди.

Фото: fc-zenit.ru / kun




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 72
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 55
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 234
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар