«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 12:05
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон футбол федерацияси Самвел Бабаян тақдири бўйича расмий баёнот берди

16 июн, 02:08 6 836 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон футбол федерацияси Самвел Бабаян тақдири бўйича расмий баёнот берди Ўзбекистон футбол федерацияси Матбуот хизмати Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян тақдири билан боғлиқ расмий хабарни эълон қилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти ёзмоқда.

“Миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидаги иштироки, терма жамоа мураббийлар штаби аъзоларининг атрофидаги хавотирли фикрларга ҳурмат сақлаган ҳолда маълум қиламизки, Ўзбекистон футбол федерацияси Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига иш ва вазифани охирига етказиб қўйиш учун имконият беради. Ўзбекистон терма жамоасининг 31 августда Хитойга қарши сафардаги ўйини ҳамда 5 сентябрь куни Кореяга қарши Тошкентдаги ўйинларига жамоани Самвел Бабаян тайёрлайди”, дейилади хабарда.

Миллий терма жамоанинг кейинги тақдири бўйича қарор 5 сентябрда Корея билан Тошкентдаги ўйиндан кейин қабул қилинади.

Шу билан бир қаторда қўшимча қиламизки, Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси бюросининг қарорига кўра, шу йилнинг сентябрь ойида ЎФФ навбатдаги Конференциясини ўтказади. Унда ташкилий масалалар, шу жумладан, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти ва раҳбарлик лавозимларининг сайлови, ЎФФ структурасини ўзгартириш ва кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, мамлакат футболини ислоҳ қилиш бўйича дастурларни тузиб чиқиш каби долзарб масалалар кўриб чиқилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 23
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 245
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 141
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 118
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 90
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 79
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 10
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 14
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 61
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 56
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 23
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 37
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 23
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 142
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 46
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 121
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 80
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 43
  • Бўлимлар