«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 15:37
ЎЗO‘Z

Дунёнинг 50 давлатидан полвонлар Ўзбекистон Президенти соврини учун гиламга чиқди

30 мая, 00:20 7 449 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёнинг 50 давлатидан полвонлар Ўзбекистон Президенти соврини учун гиламга чиқди Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ХIII халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимиз кураш федерацияси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Кураш халқаро ассоциацияси томонидан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган нуфузли турнирда дунёнинг элликка яқин давлатидан энг кучли полвонлар ғолиблик учун беллашди, деб ёзади Darakchi нашри.

Халқаро турнирда полвонлар уч вазн тоифасида гиламга тушди. Вазни 73 килограмм бўлган полвонлар беллашувида барча совринли ўринлар мамлакатимиз спортчиларига насиб этди. Ҳикматилла Тўраев биринчи, Давлат Абраев иккинчи, Суҳроб Худойбердиев ва Шербек Аблоқулов учинчи ўринни эгаллади.

Вазни 90 килограмм бўлган курашчилар ўртасида ҳам полвонларимизга тенг келадигани топилмади. Яҳё Имомов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Шуҳрат Арслонов кумуш, Дилшод Чориев ва Камолиддин Расулов бронза медаль билан тақдирланди.

Халқаро турнирнинг мутлақ вазн тоифаси финалида сурхондарёлик Абдулла Холиёров россиялик Артём Осипенкони мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 25 000 АҚШ долларини қўлга киритди. Артём Осипенко иккинчи, Бекмурод Олтибоев ва Бахтиёр Менглиқулов учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақа иштирокчилари ва меҳмонлари Термиз шаҳридаги тарихий ёдгорликлар, мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, барпо этилган замонавий иншоотлар билан танишди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 103
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 48
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 174
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 130
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 11
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Бўлимлар