«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 05:53
ЎЗO‘Z

Финалнинг иккинчи иштирокчиси — «Реал»!

11 мая, 07:57 5 231 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Финалнинг иккинчи иштирокчиси — «Реал»! Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финал иккинчи жавоб учрашувида «Атлетико» «Реал»ни қабул қилиб ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Сауль боши билан берган зарба орқали ҳисобни очган бўлса, 16-дақиқада Антуан Гризманн Фернандо Торресга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, фарқни иккитагача етказди. Бироқ қолганига «Атлетико»нинг кучи етмади. 42-дақиқада Иско Кроос томонидан берилган зарбани Облак қайтаргач, қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллаб фарқни қисқартирди.

Иккинчи бўлимда «Атлетико» футболчилари харчанд уринишмасин, бошқа гол киритишнинг уддасидан чиқа олмади. «Атлетико» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлишига, қарамай, икки учрашув натижасига кўра, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган «Реал» финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шундай қилиб 3 июн куни Кардиффдаги «Миллинеум» стадионида бўлиб ўтадиган финалда «Ювентус» ва «Реал» ўзаро ғолиблик учун майдонга чиқадиган бўлди.

Чемпионлар лигаси, 1/2 финал
Жавоб учрашуви


Атлетико – Реал Мадрид 2:1 (2:1)

Голлар: Сауль (12), Гризманн (16, пенальти) – Иско (42).
Атлетико: Облак, Савич, Годин, Филипе Луис, Хименес (Парти, 57), Сауль, Феррейра Карраско, Габи, Коке (Корреа, 76), Гризманн, Торрес (Гамейро, 56).
Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Данило, Рамос, Модрич, Каземиро (Васкес, 77), Кроос, Иско (Мората, 88), Роналду, Бензема (Асенсио, 77).
Огоҳлантиришлар: Данило (4), Савич (6), Годин (34), Рамос (34), Габи (37), Корреа (85).

Дастлабки учрашув: 0:3




Мавзуга оид янгиликлар
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 52
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 112
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 29
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 89
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 61
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 40
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 38
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 54
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 52
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 79
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 112
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 50
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 29
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 89
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 161
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 61
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 69
  • Бўлимлар