«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 07:04
ЎЗO‘Z

Испания прокуратураси Неймарни 2 йилга қамашни талаб қилмоқда

04 мая, 23:13 5 377 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Испания прокуратураси Неймарни 2 йилга қамашни талаб қилмоқда Испанияда «Барселона»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар устидан янгидан суд жараёни бошланди.

Kun.uz тарқатган хабарга кўра, футболчининг трансфери билан боғлиқ иш бўйича унинг ўзидан ташқари, отаси, «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу ҳамда жамоанинг собиқ президенти Сандро Россел ҳам суд олдида жавоб беради.

Прокуратуранинг даъво қилишича, юқорида номи келтирилган томонлар Неймарнинг трансфер ҳуқуқининг 40 фоизига эгалик қилган DIS инвестиция компаниясини алдаган.

2013 йилда Неймар «Сантос»дан «Барселона»га трансфер қилинганида компания ўзига тегишли улушни ололмаган. Компаниядагиларнинг билдиришича, уларга трансфердан тушган пулнинг 40 фоизи берилмаган.

Дастлаб, Неймарнинг трансфер нархи 57 млн евро деб эълон қилинган, кейинроқ эса, бу нарх кескин камайтириб кўрсатилгани аниқланган. Айни пайтда, «Барселона», «Сантос» ва Неймарнинг отасига тегишли компания фирибгарликда айбланмоқда.

Бу ишни олиб бораётган Испания прокуратураси Неймарни 10 млн евро жаримага тортиб, унга 2 йиллик қамоқ жазоси, унинг отаси ва онасига мос равишда икки ва бир йиллик, Росселга 5 йиллик қамоқ жазоси сўрамоқда. Айбловчилар «Барселона» ва «Сантос»га ҳам 8,4 млн ҳамда 7 млн евро миқдорида жарима солишни талаб этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 111
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 154
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 251
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 500
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 86
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 1
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 40
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 172
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 37
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Бўлимлар