«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 11:18
ЎЗO‘Z

Лондон дербисида «Тоттенхэм» ўз майдонида «Арсенал»ни мағлубиятга учратди

30 апр, 22:31 5 618 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лондон дербисида «Тоттенхэм» ўз майдонида «Арсенал»ни мағлубиятга учратди Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" ҳамда "Арсенал" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, "тақачилар"нинг ғалабаси билан якунланди.

Жамоалар биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсизлигини сақлаб қола олишди. Иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйин давом этди.

Тиниб-тинчимас Деле Алли 55-дақиқада ҳисобни очишга эришди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Харри Кейн пенальтидан иккинчи голни урди. "Арсенал" қанча ҳаракат қилмасин, жавоб тўпини рақиб дарвозасига йўллай олмади.

Шу тариқа Почетино шогирдлари навбатдаги ғалабани қўлга киритишди. Венгер футболчилари эса кучли тўртликка кириш имкониятларини пасайтириб юборишди.

Англия чемпионати, 35-тур
Тоттенхэм – Арсенал 2:0
Голлар: 1:0 – 55 Алли, 2:0 – 58, пенальти Кейн.
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Триппьер (Уокер, 88), Вертонген, Эриксен, Ваньяма, Дайер, Алли (Сиссоко, 90+1), Сон Хын Мин (Дембеле, 79), Кейн.
Арсенал – Чех, Косьельни, Монреаль, Гиббс, Габриэл (Бельерин, 75), Рэмзи, Окслейд-Чемберлен, Ўзил, Жака (Уэлбек, 65), Санчес, Жиру (Уолкотт, 81).
Огоҳлантиришлар: Габриэл (70), Кейн (72), Жиру (73), Монреаль (76).

Манба: www.uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 0
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 46
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 274
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 0
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Бўлимлар