«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 17:58
ЎЗO‘Z

Кличко қайтди ва йил жангида мағлуб бўлди

30 апр, 09:33 6 603 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кличко қайтди ва йил жангида мағлуб бўлди 30 апрелга ўтар кечаси Лондондаги «Уэмбли» стадионида профессионал бокснинг супер-оғир вазнидаги вакиллари — Владимир Кличко ва Энтони Жошуа ўртасидаги чемпионлик жанги бўлиб ўтди. Жангни стадионда туриб 90 минг мухлис томоша қилди.

IBF йўналишида жаҳон чемпиони ва ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган Энтони Жошуа сўнгги йилларда ушбу вазнда мутлақ етакчилик қилиб келган украиналик боксчи Владимира Кличкога қарши ҳимоя ва WBA суперчемпионлиги учун жанг ўтказиб, рақибини 11-раундда нокаутга учратди.

Қайд этиш керакки, 5-раундда ҳам украиналик боксчи нокдаун ҳолатига тушган, аммо ўз иродаси ва характерини кўрсатиб, 6 раундда Жошуани ногдаундга учратганди ҳам. Аммо ирода кўрсатиш навбати Жошуага келганида у буни аъло даражада намойиш этди.

Эндиликда 27 ёшли Жошуа 19 жангда 19 ғалаба (барчаси – нокаут) қайд этиб турибди, у 41 ёшли Кличко 64 ғалаба (53 – нокаут) ва 5 мағлубият қайд этган.

Маълумот учун Кличко 1,5 йилдан буён рингга чиқмаганди. 2012 йилги Олимпиада чемпиони Жошуа эса бундан олдинроқ IBF камарини ҳимоя қилганди.

- Кличко Олимпиада чемпиони бўлганида Жошуа 6 ёшда бўлган.
- Жошуа Олимпиадани ютганида Кличко профессионал рингда 50 дан ортиқ жанг ўтказиб бўлганди.
- Икки йил олдин Жошуа Кличко иштирок этган машғулотда спаринг шерик ролини ўйнаганди. Ўшанда Владимир ёш боксчининг улкан потенциали ва кучига тан бериб, уни оғир вазн келажаги сифатида эътироф этганди.
- Шу пайтгача Жошуага қарши чиққан рақиблардан ҳеч ким саккизинчи раундгача етиб бормаганди.

Мазкур жанг видеосини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 0
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 4
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 126
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 55
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 197
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 2
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 11
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Бўлимлар