«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 11:51
ЎЗO‘Z

Андрей Микляев: Ҳимоя чизиғимиз бугун жуда бўш ўйин намойиш этди

25 апр, 21:52 4 992 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андрей Микляев: Ҳимоя чизиғимиз бугун жуда бўш ўйин намойиш этди Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 5-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” Саудия Арабистонининг “Ал-Тавун” жамоасига қарши баҳс юритди. Голларга бой кечган ўйинда жанговар дуранг – 4:4 ҳисоби қайд этилди.

Учрашув якунлангач ўтказилган матбуот анжуманида Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди, деб ёзади ЎФФ матбуот хизмати.

“Қайд этилган натижадан умуман мамнун эмасмиз. Йигитлар имкон қадар ўйнашга уринишди. Бироқ ҳимоя бироз панд берди ва кутилмаган голларни ўтказиб юбордик. Ҳисобда олдинда бора туриб, гол ўтказиб юбориш жуда аламли. Бугун қилинган шунча меҳнат “осмонга учди”. Бизга бугун фақат ва фақат ғалаба зарур эди.

Шу сабабли ҳам энди мазкур ўйин видеолавҳасини кўриб чиқамиз ва қўпол хатолар эвазига ўтказиб юборилган голларни муҳокама қиламиз. Ҳимоя чизиғимиз бугун жуда бўш ўйин намойиш этди. Тўғри, футбол – жамоавий ўйин. Бугун хато ҳаммада бўлди, натижада бутун жамоа муҳим 3 очкодан маҳрум бўлди.

Шунингдек, ўйиннинг энг яхши футболчиси – Марат Бикмаев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Тўртта та гол урсанг, аммо ғалаба қозона олмасанг жуда-жуда алам қиларкан. Бошида ёмон ўйнамадик, назаримда. Аммо рақиб ҳам голларимизга гол билан жавоб беришни уддалади. Охирги пайтларда биринчи бўлиб гол урган ўйинларимизда кейинчалик шиддат бироз пасаймоқда ва натижада гол ўтказиб юборяпмиз. Ҳайронман, бу нима билан боғлиқ экан”, – деди ҳужумчи.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 0
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео) 05 мая, 05:12 42
  • Бўлимлар