«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 16:17
ЎЗO‘Z

Жозе Мануэль: 4 та гол киритганимизга қарамай, ғалаба қозонмаганимиздан хафаман

25 апр, 21:45 4 776 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жозе Мануэль: 4 та гол киритганимизга қарамай, ғалаба қозонмаганимиздан хафаман Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 5-турида Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” Саудия Арабистонининг “Ал Тавун” жамоасига қарши баҳс юритди. Голларга бой кечган ўйинда 4:4 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида араб жамоаси устози Жозе Мануэль Гомеш қуйидагича фикр билдириб ўтди, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.

“Учрашув фантастик руҳда ва шиддат остида кечди. Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам ажойиб ўйин намойиш этди. Мураббий сифатида шогирдларим ўйинидан кўнглим тўлди, десам бўлади. Зеро биз жуда кучли жамоага қарши баҳс олиб бордик. 4 та гол китирганимизга қарамай, ғалаба қозонамаганимиздан хафаман.

“Локомотив” майдонида рақиб жамоалар гол киритишга қийналишади. Буни олдинги учрашувларда ҳам кўрдик. “Ал Аҳли” ҳам, “Истиқлол” ҳам бу борада қийинчиликка дуч келишганди. Биз эса нақд 4 бор рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлдик.

Мен “Ал-Тавун”да ишлашни бошлаганимдан буён битта учрашувда бир неча бор 4 тадан гол кирита олдик. Айтмоқчиманки, мен очиқ ва тажовузкор футболни жуда хуш кўраман ва жамоамга шуни сингдиришга уринаман. Йигитлар менинг кўрсатмаларимни бажара олишаётганидан хурсандман”, – деди “Ал-Тавун” устози.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 62
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 75
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 48
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 62
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 40
  • Бўлимлар