«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 18:22
ЎЗO‘Z

«Реал» сафардаям «Наполи»ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўлланма олди

08 мар, 09:20 5 463 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Реал» сафардаям «Наполи»ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўлланма олди Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Наполи» – «Реал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб мадридликларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашувни шиддат билан бошлаган «Наполи» футболчилари 24–дақиқага келиб ҳисобни очишга муваффақ бўлдилар. Ажойиб ташкиллаштирилган комбинацияни Дрис Мертенс муваффақиятли якунлади ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

Неаполликлар иккинчи бўлимни ҳам юқори прессинг билан бошладилар. Бироқ 51-дақиқадаги Серхио Рамоснинг голи мезбонларнинг барча ҳаракатларини чиппакка чиқарди, бурчак зарбасидан узатилган тўпни мадридликлар сардори ўз услубида дарвозага жойлаб қўйди.

Орадан кўп ўтмай яна Рамос тўпни боши билан дарвоза томон йўллади ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда захирадан майдонга қўшилган Альваро Мората ўйинга нуқта қўйган голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа «Реал» икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга йўл олди.

ЕЧЛ. 1/8 финал, жавоб учрашуви.

Наполи (Италия) – Реал Мадрид (Испания) 1:3

Голлар: 1:0 – 24 Мертенс, 1:1 – 51 Рамос, 1:2 – 57 Рамос, 1:3 – 90 Мората.

Наполи – Рейна, Альбиоль, Гулям, Хюсай, Кулибали, Мертенс, Аллан (Рог, 56), Кальехон, Гамшик (Зелиньски, 75), Инсинье (Милик, 70), Диавара.

Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Каземиро, Модрич (Иско, 80), Бэйл (Васкес, 68), Роналду, Бензема (Мората, 77).

Огоҳлантиришлар: Аллан (55), Диавара (89).

Биринчи ўйин: 1:3

Манба: www.uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 2
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 56
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 175
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 38
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 86
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 713
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 2
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 1
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 16
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 56
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 39
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 175
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 21
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 158
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 38
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 56
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 102
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 288
  • Бўлимлар