«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 07:09
ЎЗO‘Z

«Барселона» ўзида «Сельта» дарвозасигага жавобсиз бешта гол киритди

05 мар, 07:16 5 362 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Барселона» ўзида «Сельта» дарвозасигага жавобсиз бешта гол киритди Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Барселона» – «Сельта» учрашуви ўз якунига етди. «Камп Ноу»да кечган баҳсда каталонияликлар «Сельта» дарвозасига жавобсиз бешта тўп йўлладилар.

Учрашувнинг 24-дақиқасида Лионель Месси рақиб ўйинчиларини бирин-кетин алдаб ўтиб, қулай вазиятга чиқиб борди ва тўпни яқин бурчакка жойлаб қўйди. 40-дақиқада эса Неймар Мессининг тўп узатишидан сўнг ҳисобни оширди.

Ўйиннинг 57-дақиқасида Ракитич ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган бўлса, орадан кўп ўтмай Самуэль Умтити ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. 64-дақиқа Месси ўз дублини нишонлади ва жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Шу тариқа ушбу ғалаба «Барселона»ни яна биринчи ўринга қайтарди, бироқ иккинчи поғонада кетаётган «Реал»да битта заҳира ўйини мавжуд.

Испания чемпионати, 26-тур

Барселона – Сельта 5:0


Голлар: 1:0 – 24 Месси, 2:0 – 40 Неймар, 3:0 – 57 Ракитич, 4:0 – 61 Умтити, 5:0 – 64 Месси.

Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Сержи Роберто (Иньеста, 67), Ракитич, Бускетс (Маскерано, 61), Рафинья, Неймар (Денис Суарес, 70), Месси, Суарес.

Сельта – Альварес, Гомес, Кабраль, Кастро, Ронкалья, Васс (Диас, 68), Радоя, Бонгонда (Систо, 51), Мальо, Гвидетти (Хосабед, 62), Аспас.

Огоҳлантиришлар: Бускетс (20), Кабраль (36), Радоя (38), Гомес (49).




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 186
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 73
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 329
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 226
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 186
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 73
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 329
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Бўлимлар