«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:04
ЎЗO‘Z

«Реал» сафарда «Вильярреал»ни иродали тарзда мағлубиятга учратди ва 1-ўринга қайтди

27 фев, 08:56 5 334 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Реал» сафарда «Вильярреал»ни иродали тарзда мағлубиятга учратди ва 1-ўринга қайтди Испания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «Вильярреал» – «Реал Мадрид» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда «Вильярреал» майдонига сафар қилган мадридликлар иродали ғалабага эришдилар.

Биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсиз қолди, аммо иккинчи бўлим ҳақиқий драммага айланди. Дастлаб мезбонлар 50-дақиқада Мануэль Тригероснинг голидан сўнг ҳисобни очган бўлсалар, орадан олти дақиқа ўтиб Седрик Бакамбу уни 2:0 кўринишига келтирди.

Ушбу голлар мудраб қолган «Реал» футболчиларини уйғотиб юборди ва мезбонлар дарвозаси ёнида бирин-кетин хавфли вазиятлар яратилди. 64-дақиқада Гарет Бейл қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага тўғирлаб қўйди. Орадан кўп ўтмай мезбонлар вакили Сориано ўз майдонида қўл билан ўйнади ва бу пенальти белгиланиши билан якунланди. Имкониятни Криштино Роналду кўкка совурмади ва мувозанатни тикловчи голга муаллифлик қилди.

83-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Роналду бошлаб берган ҳужумни Марсело давом эттирди ва қанотдан жарима майдони томон тўпни оширди, захирадан майдонга қўшилган Альваро Мората тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Шу тариқа «Қироллик клуби» «супер камбек» қайд этди ва биринчи поғонага қайтди.

Испания чемпионати, 24-тур

Вильярреал – Реал Мадрид 2:3


Голлар: 1:0 – 50 Тригерос, 2:0 – 56 Бакамбу, 2:1 – 64 Бэйл, 2:2 – 74, пенальти Роналду, 2:3 – 83 Мората.

Вильярреал – Асенхо (Фернандес, 35), Мусаккьо, Коста, Марио Гаспар, Руис, Дос Сантос, Тригерос (Родри Эрнандес, 75), Сориано, Кастильехо, Бакамбу, Адриан (Черышев, 57).

Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро (Иско, 58), Кроос, Бэйл (Васкес, 89), Роналду, Бензема (Мората, 77).

Огоҳлантиришлар: Сориано (73), Сольдадо (73), Марио Гаспар (90), Пепе (90).




Мавзуга оид янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 293
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар