«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 05:48
ЎЗO‘Z

Рио—2016 Олимпиадасида биринчи бўлган Ўзбекистон бокс терма жамоаси WSB’да сўнгги ўринга тушиб кетди

19 фев, 13:01 6 371 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рио—2016 Олимпиадасида биринчи бўлган Ўзбекистон бокс терма жамоаси WSB’да сўнгги ўринга тушиб кетди Жаҳон бокс сериясида иккинчи бор иштирок этаётган Uzbek Tigers жамоаси 2-тур жангларидан кейин гуруҳда сўнгги ўринга тушиб кетди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Хитойда China Dragons меҳмони бўлиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган ўзбекистонлик спортчилар Қозоғистонда Astana Arlans’дан 1:4 ҳисобида енгилди.

Куннинг иккинчи ўйини Хитойда ўтиб, Россиянинг Patriot Boxing Team жамоаси мезбонлар устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўзбекистонлик боксчилар якунига етган 9 та жангнинг 6 тасини бой бериб улгурди. Шунингдек, Элнур Абдураимов жароҳати сабаб рингга чиқа олмагани учун, Uzbek Tigers яна битта очко бой берди.

Рио—2016 иштирокилари ҳисобланган Мурод Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов, Баҳодир Жалолов каби боксчилар ҳам рақибидан устун бўла олмади. Фақатгина Бектемир Мелиқўзиев жамоасига 1 очко олиб берди.

Гуруҳда қозоғистонлик боксчилар 6 очко билан пешқадам. Улар 7 та жангда ғолиб чиқа олган. Россия термаси эса жангларнинг 6 тасида устун келиб, иккинчи ўриндан жой олган.

4 март куни Uzbek Tigers россиялик спортчиларга қарши рингга чиқади. Беллашувларга Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуаси мезбонлик қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 73
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 282
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар