«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:39
ЎЗO‘Z

«Реал»да шов-шувли ўзгариш бўлиши кутилмоқда

18 фев, 09:44 6 265 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Реал»да шов-шувли ўзгариш бўлиши кутилмоқда Мадриднинг «Реал» клуби раҳбариятида кутилмаган ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Каталониянинг El Mundo Deportivo нашри ёзиб қолдирган, деб ёзади Kun.uz сайти.

Манбага кўра, мадридликлар президенти Флорентино Перес ўз лавозимидан кетишни ният қилган. Ҳозирча у нима сабабдан бундай қарорга келаётгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Хабар қилинишича, Перес оилавий сабаблар туфайли шундай қарорга келган. У «Реал»ни янада ривожлантира олиши мумкин бўлган ўринбосар қидирмоқда. У бўлажак раҳбар клуб қоидаларига риоя қилиши, президент лавозими учун керакли хусусиятларга эга бўлиши ва «Сантьяго Бернабеу» стадионининг таъмирлаш ишларини давом эттиришини истамоқда.

Маълумот учун, Флорентино Перес «Реал»га илк марта 1995 йилда президент этиб сайланган ва 2006 йилгача шу бошқарувда ишлаганди. Орадан уч йил ўтиб у иккинчи мартда президентликка сайланди ва ҳозиргача шу лавозимда ишлаб келмоқда.

Перес бошқаруви пайтида «Реал», Испания чемпионатида 3 марта (2000/01, 2002/03, 2011/2012), Чемпионлар лигасида 3 марта (2001/02, 2013-14, 2015-16) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 2 марта (2014, 2016) ғолибликни қўлга киритди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 38
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 37
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 57
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 54
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 29
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 107
  • Сўнгги янгиликлар
  • Суиқасдга учраган Словакия бош вазирининг аҳволи ҳақида маълумот берилди 20 мая, 06:00 0
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 158
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 38
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 37
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 34
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 181
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 120
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 57
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 54
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 29
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 429
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 106
  • Бўлимлар