«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:04
ЎЗO‘Z

«Реал» сафарда «Сельта» билан дуранг ўйнади ва Испания кубогидан чиқиб кетди

26 янв, 23:49 5 473 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Реал» сафарда «Сельта» билан дуранг ўйнади ва Испания кубогидан чиқиб кетди Испания Кубоги чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Сельта» – «Реал» Мадрид учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ушбу учрашувда томонлар муроса йўлини танладилар, икки ўйин натижасига кўра эса «Сельта» кейинги босқичга йўл олди.

Биринчи бўлим якунланиб бораётган бир вақтда Данило ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Учрашувнинг 62-дақиқасида Роналду ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган бўлса, 85-дақиқада «Сельта» вакили Васс жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Лукас Васкес томонидан киритилган гол мадридлик футболчиларни қутқариб қололмади ва «Сельта» аввалги учрашувдаги ғалаба туфайли ярим финалга йўл олди.

Испания Кубоги

Чорак финал, Жавоб учрашуви

Сельта – Реал Мадрид 2:2 (1:0, 1:2)


Голлар: 1:0 – 44, автогол Данило, 1:1 – 62 Роналду, 2:1 – 85 Васс, 2:2 – 90 Васкес.

Сельта – Альварес, Мальо, Кастро, Кабраль, Ронкалья, Васс (Гомес, 88), Радоя, Диас, Бонгонда, Аспас (Фонтас, 90), Гвидетти (Хосабед, 84).

Реал Мадрид – Касилья, Начо, Рамос, Данило, Кроос, Ковачич, Каземиро (Диас, 89), Асенсио (Васкес, 76), Иско (Мората, 80), Бензема, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Мальо (35), Васс (54), Кастро (72), Данило (75).

Дастлабки учрашув: 2:1




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 249
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 384
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 246
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар