«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 19:33
ЎЗO‘Z

Бабаян: Аҳмедов «Краснодар»дан кетмайман деди

29 дек, 23:37 6 104 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бабаян: Аҳмедов «Краснодар»дан кетмайман деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян терма жамоа сардори Одил Аҳмедовнинг қишки трансферлар вақтида клубини ўзгартириши эҳтимоли бўйича фикр билдириб ўтди. Унинг ТАСС мухбирига айтишича, футболчи мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни «Краснодар»да ўтказади.

Бундан олдинги хабарларда 29 ёшли ушбу футболчи фаолиятини Хитой жамоаларидан бирида давом эттириши ҳақида айтилаётганди.

«Айни вақтда Одил Аҳмедов — Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи футболчиси. У юқори амбицияли футболчи. У ўз ўйини орқали „Краснодар“га фойда келтирмоқда. Мен у билан пайшанба куни гаплашдим ва у менга ўз жамоасини тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди. У бироздан кейин „Краснодар“ йиғинларига йўл олади.

Ҳозирда Одил матбуотда ёзилганидек курортда эмас, Тошкентда таътилни ўтказмоқда», — деган Бабаян.

Одил Аҳмедов 2014 йилда «Анжи»дан «Краснодар»га ўтганди. У Россия чемпионатининг жорий мавсумида 16та ўйинда майдонга тушди.
га, футболчиси, Бабаян, тайёргарликни, иккинчи, ёзилганидек




Мавзуга оид янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 20
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 102
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 202
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 134
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 57
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 207
  • Сўнгги янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 20
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 102
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 50
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 65
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Бўлимлар