«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 21:43
ЎЗO‘Z

Ислом Тўхтахўжаев: Қуръа бизга ўтган йилгидан кўра бироз осонроқ рақибларни тақдим этди

13 дек, 19:20 9 378 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ислом Тўхтахўжаев: Қуръа бизга ўтган йилгидан кўра бироз осонроқ рақибларни тақдим этди Хабарингиз бор, бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида қитъамиздаги клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа саналадиган Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби мусобақаданинг “А” гуруҳидан ўрин олди ва "Ал Аҳли" (БАА), "Ал Тавун" (С. Арабистони) ҳамда Плей-офф 3 ғолибига қарши баҳс олиб бориши ойдинлашди.

“Темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Ислом Тўхтахўжаев клуб матбуот хизматига қуръа борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Бу сафарги қуръа бизга ўтган йилгидан кўра бироз осонроқ рақибларни тақдим этди, десам хато бўлмаса керак. Зеро 2016 йилги ўрин олган гуруҳимизда номдор рақиблар сони кўпроқ эди. Аммо Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида кучсиз рақибнинг ўзи бўлмайди. Шу боисдан бу гал ҳам ҳар бир рақиб билан бўладиган ўйинга жиддий ҳозирлик кўришимиз талаб этилади. Гуруҳда қайсидир жамоани яққол фаворит ва қайсинидир аутсайдер дея олмайман.
Барчаси мавсум старт олгач жамоаларнинг қай даражада тайёр эканига боғлиқ бўлади.

Ортда қолган мавсумда ОЧЛда ёмон қатнашмадик. Бироқ мусобақада зафар қучмас экансан, иштирокни яхши дея баҳолай олмайсан киши. Шу сабабли бу сафар энди қитъамизнинг нуфузли турнирида ғалаба қозонишга уринамиз.

Шу ўринда, Чемпионлар Лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган “Насаф” ва “Бунёдкор” жамоаларига ҳам омад тилайман ва умид қиламанки, улар ҳам гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритишади, - дейди тажрибали ҳимоячи.

Манба: www.lokomotiv.uz
даражада, тайёр, маросими, умид, керак, ўтган




Мавзуга оид янгиликлар
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 0
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 0
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 3
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 91
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 65
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 27
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 0
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 0
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 1
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 5
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 4
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 21
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 125
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Бўлимлар