«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 18:22
ЎЗO‘Z

ОЧЛ-2017 қуръаси: Ўзбекистон клублари ўз рақибларини билиб олди

13 дек, 15:58 5 963 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОЧЛ-2017 қуръаси: Ўзбекистон клублари ўз рақибларини билиб олди Бугун, 13 декабрда Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 йилни мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Осиёнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирининг келаси йилги мавсумида Ўзбекистоннинг уч клуби иштирок этади.

Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон Кубоги соҳиби – Тошкентнинг “Локомотив” клуби мусобақадаги иштирокини тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлайди. Қаршининг “Насаф” ҳамда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоалари ўтиш учрашувларида қатнашади. Қаршиликлар гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритиши учун икки рақибни мағлуб этиши керак бўлса, “Бунёдкор” бир ўйинда ғалаба қозониши зарур.

“Насаф” мусобақадаги иштирокини 31 январь куни бошлайди. Шу куни улар Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” жамоасига қарши ўйнайди. Бир ўйиндан иборат тўқнашув Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Ушбу жуфтлик ғолиби гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун 7 феврал куни Саудия Арабистонининг “Ал-Фатиҳ” клуби билан сафарда баҳслашади.

“Бунёдкор” турнирдаги иштирокини 7 феврал куни бошлайди. Гуруҳ босқичида иштирок этиш имконини қўлга киритиш учун “қалдирғочлар” сафарда Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби қаршилигидан ўтиши керак бўлади. Таъкидлаш керакки, “Ал-Жаиш” таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзози – Сардор Рашидов фаолият юритади.

Қуръа натижалари.

Биринчи босқич

"Глобал" (Филиппин) - "Тампинес Роверс" (Сингапур)

ЎТИШ БОСҚИЧИ

ҒАРБ МИНТАҚАСИ

1."Ал Виҳдат" (Иордания) - "Бенгалуру" (Ҳиндистон)

2."НАСАФ" (ЎЗБЕКИСТОН) - "Ал Хидд" (Баҳрайн)

ШАРҚ МИНТАҚАСИ

3."Китчи" (Гонконг) - "Ханой ТТ" (Вьетнам)

4."Бангкок" (Таиланд) - "Жоҳор Дарул Таъзим" (Малайзия)

5."Сукхотаи" (Таиланд) - "Яданарбон" (Мьянмар)

6."Брисбен Роар" (Австралия) - биринчи босқич ғолиби

ПЛЕЙ-ОФФ БОСҚИЧИ

ҒАРБ МИНТАҚАСИ

1."Ал-Ваҳда" (БАА) - Ўтиш босқичи 1 ғолиби

2."Ал-Фотиҳ" (Саудия Арабистони) - Ўтиш босқичи 2 ғолиби

3."Истиқлол" (Эрон) - "Ал Садд" (Қатар)

4."Ал-Жайиш" (Қатар) - "БУНЁДКОР" (ЎЗБЕКИСТОН)

ШАРҚ МИНТАҚАСИ


5."Жежу Юнайтед" (Жанубий Корея) - Ўтиш босқичи 3 ғолиби

6.Япониянинг 4-клуби - Ўтиш босқичи 4 ғолиби

7."Шанхай СИПГ" (Хитой) - Ўтиш босқичи 5 ғолиби

8."Шанхай Шенхуа" (Хитой) - Ўтиш босқичи 6 ғолиби

"A" гуруҳи: "Ал-Аҳли" (БАА), "Локомотив" (Ўзбекистон), "Ал-Тавон" (С.Арабистони), Плей-офф 3 ғолиби

"B" гуруҳи: "Истиқлол Хузистон" (Эрон), "Ал-Жазира" (БАА), "Лаҳвия" (Қатар), Плей-офф 2 ғолиби

"C" гуруҳи: "Ал-Аҳли" (С.Арабистони), "Зоб Оҳан" (Эрон), "Ал-Айн" (БАА), плей-офф 4 ғолиби

"D" гуруҳи: "Ар-Райян" (Қатар), "Ал-Ҳилол" (С.Арабистони), "Персеполис" (Эрон), Плей-офф 1 ғолиби
жамоалари, Таъкидлаш, Гонконг, Тавон\, чемпиони, рақибларини




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 44
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 23
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 114
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 128
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 44
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 60
  • Бўлимлар