«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 20:09
ЎЗO‘Z

Роналду 2017 йилги «Олтин тўп»ни ҳам ўзиники қилмоқчи

13 дек, 11:57 6 193 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Роналду 2017 йилги «Олтин тўп»ни ҳам ўзиники қилмоқчи Мадриднинг «Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2016 йилги «Олтин тўп» совринини қўлга киритгач, ўз муваффақиятини кейинги йилда ҳам такрорлаш ниятида экани ҳақида гапириб ўтди. Унинг сўзлари France Football журналида келтирилган.

Роналдуга «Олтин тўп» душанба оқшомида топширилди. Бу мукофот учун жами 30 футболчи даъвогарлик қилганди. Роналду учун бу тўртинчи «Олтин тўп» ҳисобланади. Бунгача у 2008, 2013 ва 2014 йилларда йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланган.

«Тўртинчи «Олтин тўп» совринини қўлга киритиш мен учун катта шараф. Орзуим яна амалга ошди. Мен ҳеч қачон 4 марта бу совринни ютаман деб ўйламагандим. Мен бунинг учун жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Мен жуда бахтиёрман».

«Бу муваффақиятимни кейинги йилда ҳам такрорлаш учун бор имкониятларимни ишга соламан. Бу жуда қийин бўлади.

2016 йил менинг фаолиятимдаги энг яхши йил бўлди. Португалия терма жамоаси билан чемпион бўлиш - буни ифодалашга сўз ожиз. Мен «Реал» билан Чемпионлар лигасида ва терма жамоа билан Европа чемпионатида ғолиб бўлганимни асло ёдимдан чиқармайман», деган футболчи.

Эндиликда португалиялик футболчи «Олтин тўп» совринлари сони бўйича «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Мессидан битта фарқ билан ортда қолмоқда.
буни, аргентиналик, сўзлари, ҳеч, бахтиёрман, нинг




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 145
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 100
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 123
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 166
  • Сўнгги янгиликлар
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 26
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 71
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 40
  • Бўлимлар