«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 06:40
ЎЗO‘Z

Роналду «Бармоқ билан санарли футболчилардан бири эканимдан фахрланаман»

13 дек, 07:23 5 381 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Роналду «Бармоқ билан санарли футболчилардан бири эканимдан фахрланаман» Мадриднинг «Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Олтин тўп» совринини қўлга киритгач, дастлабки фикрлари билан ўртоқлашди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

«Тўртинчи «Олтин тўп» совринини қўлга киритиш мен учун катта шараф. Худди биринчи марта ютиб олаётгандек ҳиссиётларни бошимдан ўтказмоқдаман, орзуим яна амалга ошди.

Ҳеч қачон бу совринни тўрт марта қўлга киритаман деб тасаввур қилмаганман. Клубдаги ва терма жамоадаги шерикларимга миннатдорчилик билдиришни истайман. Жудаям мамнунман ва бахтиёрман.

Бу жамоавий ва шахсий совринлар томонидан олиб қаралганда, аниқ фаолиятимдаги энг муваффақиятли йил бўлди. Менга Португалия терма жамоаси сафида қандайдир совринни ютиш етишмаётганди. Албатта «Реал» билан ЕЧЛдаги ғалабамиз ҳам унутилмас бўлди.

Бу совринни қўлга киритиш мен учун жуда муҳим. Уни қўлга олганимдан кейин «Криш, сен бекорга бутун йил давомида ишламадинг, ўзингни қурбон қилиб фақат футбол ҳақида ўйладинг» деб ўзимга ўзим гапириб қўйдим. Бу совринни қўлга киритганимдан хурсандчилик ҳиссиётларини бошимдан ўтказмоқдаман. Сабаби бу менга янада кўпроқ куч беради. Бундан бахтиёрман.

Биринчи навбатда «Реал» билан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан, чунки бу мени клубим. Шунингдек Португалия терма жамоаси билан муваффақият қозонишни истайман, аммо бу жуда қийин. «Олтин тўп»ни ютиб олиш осон эмас ва мен бу совриндан хурсандман.

Менга ишонган, менга қайғурган, шундай юқори савияни сақлаб қолишимга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдираман. Ҳар доим юқори савиядаги ўйин намойиш этиб келаётган футболчилар бармоқ билан санарли. Шундай савиядаги футболчи эканимдан ва қайд этган натижамдан фахрланаман» - дея гапириб ўтган Роналду.
Клубдаги, жамоадаги, гапириб, муваффақиятли, Шундай, йил




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 1
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 57
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 82
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 65
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 64
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 161
  • Сўнгги янгиликлар
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 0
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 35
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 57
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 20
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 169
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 78
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 52
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 72
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 196
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 82
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 65
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 64
  • Бўлимлар