«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 22:58
ЎЗO‘Z

Самвел Бабаян: Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги кунида халқимизга ғалаба тортиқ этишни истаймиз

31 авг, 14:28 5 419 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самвел Бабаян: Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги кунида халқимизга ғалаба тортиқ этишни истаймиз Ўзбекистон - Сурия учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян журналистлар саволларига жавоб берди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийига анжуманда Сервер Жепаров ҳамроҳлик қилди.

“Эртага Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг 3-босқичи доирасидаги илк учрашувини ўтказамиз. Бу ажойиб стадионда ўйнашимиздан хурсандман. Рақибга келсак ажойиб жамоа, айниқса ҳужум чизиғи анча кучли. Куни кеча охирги бўлиб Аҳмедов ва Денисов терма жамоа ихтиёрига етиб келди. Ниҳоят жамоа тўлиқ таркибда. Эртага энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз, деб умид қиламан”.

“Бу босқични Ўзбекистон ғалаба билан бошламаганми? Менимча бу статистикани футболчилар билмаса ҳам керак. Бу нарсани ўйлаганимиз ҳам йўқ, босим ҳам йўқ. Ундан ташқари, ҳар қандай серия бир кун ниҳоясига етади”.

“Игорь анча вақтдан буён гол урмаяпти. Чунки Хитойда у ҳар доим ҳам ўз позициясида ўйнамаяпти. Унинг маҳоратига шубҳа қилмаймиз ва у эртанги ўйинга тайёр”.

“Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов Россия чемпионати сўнгги турида ўйин ўтказиб келишди. Улар шифокорлар назоратида. Умид қиламанки, эртага майдонга туша олишади ва жамоага ёрдам беради”.

“Федерация президенти билан учрашув жамоа учун жуда муҳим бўлди. Жаноб Усмонов Ўзбекистон бокс терма жамоасининг олимпиядадаги натижаларини мисол келтириб, футбол терма жамоамиз ҳам шундай ютуқларга эриша олишига умид билдирдилар ва биз байрамни давом эттиришга уринамиз”.

“Жамоада бош руҳшунос бош мураббий бўлиши керак. Терма жамоадаги ҳозирги йигитларнинг деярли барчаси билан олдин ҳам бирга ишлаганман. Шу боис уларнинг ҳолатларини жуда яхши ҳис қилиб тураман. Йигитлар бир оила бўлиб кетишганига шубҳа йўқ”.

“Эртага Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги нишонлаётган кунда халқимизга ғалаба тортиқ этишни истаймиз. Барча барча бизни қўллаб туришини истардим”, дея бўлажак ўйин ҳақидаги фикрларини якунлади Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

Манба: www.the-uff.com




Мавзуга оид янгиликлар
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 0
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 29
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 182
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 99
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 77
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 234
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 7
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 62
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 18
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 29
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 16
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 60
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 203
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 123
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 182
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 99
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 77
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 234
  • Бўлимлар