«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 06:33
ЎЗO‘Z

Ҳасанбой Дўстматов Ўзбекистонга илк олтин медални олиб берди

14 авг, 23:49 7 132 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳасанбой Дўстматов Ўзбекистонга илк олтин медални олиб берди Бугун Рио-Олимпиадасининг бокс бўйича мусобақачида биринчи финал баҳси ўтказилди. 14 август Ўзбекистон спорти тарихига кирадиган кун бўлди.
49 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги турнирда ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўстматов Колумбия вакили Юберхен Мартинес Ривасга қарши рингга чиқди.
Жанг ўзбекистонлик боксчининг тўлиқ устунлигида ўтди ва ҳакамлар якунда Ҳасанбой Дўстматовга ғалаба беришди. Якуний баҳо - 3:0 — 29:28, 30:27, 30:27.
Бу эса Ўзбекистон делегациясига Рио-2016 олимпиадасидаги илк олтин медални олиб келди.

Дўстматов ўзи орзу қилгани каби Муҳаммадқодир Абдуллаевнинг натижасини такрорлади. 2000 йилдан буён илк марта Ўзбекистон бокс терма жамоаси олтин медалга эга бўлди. Олимпиадаларда бокс бўйича биринчи ва охирги олтин медални ўзбекистонлик спортчи 16 йил аввал — Сидней Олимпиадасида олганди. Ўшанда Андижон спорт мактаби вакили Муҳаммадқодир Абдуллаевдан Ўзбекистонга олтин медаль олиб қайтганди.
Ҳасанбой Дўстматов ҳал қилувчи финалга қадар 3 нафар рақибининг ҳар бирини учта раунд натижасига кўра мағлуб этишга муваффақ бўлганди. Булар: мексикалик Хоселито Веласкес, қозоғистонлик Биржан Жакипов ва америкалик Нико Эрнандес.


Манба:Кун.уз




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 0
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 12
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 214
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 118
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 6
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 11
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 214
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 65
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 118
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 106
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Бўлимлар