«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 17:03
ЎЗO‘Z

Улуғбек Бақоев «Навбаҳор»га ўтмоқда

26 фев, 18:23 6 354 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Улуғбек Бақоев «Навбаҳор»га ўтмоқда Кеча болгариялик дарвозабон Эмил Михайлов "Навбаҳор" билан билан хайрлашганлиги ҳақида хабар берилганди. Бугун эса дарвозабон борасидаги масалала ўз ечимини топди. Мураббийлар штаби олдинги мавсумларни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси дарвозасини қўриқлаб келаётган Александр Меленчук билан музокараларга киришишганди. Маълум вақт давом этган музокаралардан кейин молдовалик посбон “Навбаҳор”га ўтишга қарор қилди. 2014 йилги чемпионатда “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган Меленчук барча 26 учрашувда майдонга тушиб, барчасида 90 дақиқа давомида тўп сурганлигини айтиб ўтиш жоиз. Мавсумлар оралиғида жиззахликлар билан хайрлашган Меленчук бугун кечқурун Тошкентга етиб келиб, жамоамиз сафига қўшилади.

Шу билан биргаликда, мураббийлар штабини кучайтириш мақсадида малакали мутахассис қидирилаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик. Олиб борилган музокаралар натижасида бугун маслаҳатчи мураббий борасида ҳам бир тўхтамга келинди. Эндиликда, “Навбаҳор”да Ислом Аҳмедов маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритадиган бўлди. Мамлакатимиз мухлисларига яхши таниш бўлган ушбу мутахассис сўнгги пайтларда ОФК йўриқчиси сифатида ишлаётганди. Юртимиздаги ёш мураббийларни тарбиялашда самарали тарзда меҳнат қилаётган Аҳмедовни жамоамизга фойдаси тегиши аниқ. Ўйинларни таҳлил қилиш борасида катта салоҳиятга эга бўлган мураббий эндиликда бор билим ва маҳоратини жамоамиз равнақи ва ривожи учун ишга соладиган бўлди.

Юртимизнинг тажрибали ҳужумчиларидан бири Улуғбек Бақоев шу кунларда “Навбаҳор” таркибига қўшилади. Фаолиятини асосий қисмини Қозоғистонда ўтказган футболчи ўтган мавсум иккинчи ярмида юртимизга қайтиб, “Бухоро” жамоаси билан шартнома имзолаб, бухороликлар шарафини иккинчи давра давомида тўққизта ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч бор нишонга олганди. Мавсумлар оралиғида ҳужумчи маълум вақт давомида Ғузорнинг “Шўртан” машғулотларида ҳам қатнашишга улгурганди.

Манба: www.uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 3
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 126
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 55
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 197
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 2
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 11
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Бўлимлар