«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:20
ЎЗO‘Z

Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон жанги ғолиби ким бўлади? (Иккинчи қисм)

06 дек, 00:13 3 918 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон жанги ғолиби ким бўлади? (Иккинчи қисм) Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг санаси аниқ бўлганлиги муносабати билан бир қатор спортчиларимиз, мутахассисларимизни ушбу қарама-қаршилик борасида кимнинг имконияти юқори эканлиги ҳақидаги фикрлари билан қизиқиб, биринчи қисмини эътиборингизга ҳавола этишга ҳам улгурган эдик. Бугун, ушбу сўровноманинг иккинчи қисмини тақдим этамиз.

Зарруҳ Адашев – ММА ( Bellator) жангчиси

- Хабиб ютади. Унинг жисмоний ҳолати жуда кучли. Фергюсон “стойка”да жанг қиладиганлар учун хавфли, Нурмагомедов эса ажойиб грэпплер. У Тонини қисиб, эзиб қўяди. Албатта, бу шахсий фикрим! Тонини устунлик жиҳати юқорида айтиб ўтганимдек, “стойка”да, кейин чарчамайди. Кевин Ли билан жанг қилганда, Кевин уни қийналмасдан йиқитган эди. Лекин чарчаб қолганлиги эвазига ютқазган. Хабибнинг жисмоний ҳолати ва кардиоси жуда кучли, шуни эвазига Фергюсонни чарчатиб қўяди. Тони мураккаб, кутилмаган, бир сўз билан айтганда миясига келган зарбаларни йўллайди. Лекин Хабиб у билан уришиб ўтирмайди ва ўз ишини бажаради. Хуллас, Хабибга унинг услуби ўтмайди.

Ҳумоюн Ибрагимов – ММА жангчиси (Туркиянинг “Strike fighting championship” промоушени етакчиси)

- Хабиб ва Тони ўртасидаги тўқнашув енгил вазн тоифасида UFC умуман ММА тарихидаги энг муҳим жанг бўлади. Ҳар иккиси ҳам жуда кучли жангчилар! Бу қарама-қаршиликда имкониятлар 60 /40 деб ўйлайман. Яъни, устунлик Хабибда бўлади. Чунки у “партер”да жуда мукаммал ва рақибларини жуда яхши назорат қила олади грэпплинг ва “ground and pound” ҳисобига ғалаба қозонади деб ўйлайман. Яъни баллар эвазига...Тонида ҳам имконият бор. Фақатгина Хабибнинг юзида жароҳат юзага келсагина ғалаба қозониш имконияти ошади. Чунки Нурмагомедов шу пайтгача юзидан жароҳат олмаган. Шундай ҳолат кузатилса, шошилиш ва ҳаяжон янада кўпайиб, хато қилиб қўйиш эҳтимоли катта. Агар ким ғалаба қозонади десангиз, Хабиб Нурмагамедов деб жавоб бераман.

Лиля Шакирова – ММА жангчиси(GFC чемпиони)

- Ҳар иккиси кучли жангчилар. Уларнинг қай бири ғалаба қозонишини аввалдан айтиб бўлмайди. Барчага маълум “стойка”да Фергюсон кучли, “партер”да эса Хабиб. Қисқаси ким ғалаба қозонишини октагон ҳал қилади.

Жасур Бойқўзиев – таэквондочи ( WTF Осиё чемпионати ва ўйинлари чемпиони, ЖЧ совриндори)

- Иккаласи учун ҳам осон жанг бўлмайди. Лекин Хабибда имконият юқори деган фикрдаман. Унга мухлислик қиламан ва ғалаба қозонишига умид қиламан!

Азамат Муродов – спорт журналисти

- Агар бу саволни менга жанг ташкил қилиш бўйича дастлабки келишувлар вақтида берганингизда иккиланмасдан Тони Фергюсонни фаворит сифатида кўрсатган бўлардим. Мен 3-4 йил олдинги вақтни назарда тутяпман. Аммо, биз иккала спортчи ҳам энг юқори спорт формасида бўлган ўша даврда бу жангни кўра олмадик, афсуски. 2020 йилда бешинчи уринишда ташкил этилиши кутилаётган жангда эса олдиндан бирор нарса дейиш қийин. Биринчидан бу вақтга келиб Фергюсон 36 ёшга тўлган бўлади. Албатта, баъзи спортчилар учун бу ёш унчалик катта бўлмаслиги мумкин. Аммо барибир 36 ёш бу ҳеч бўлмаганда 30-32 ёш ҳам эмаслигини унутмаслигимиз лозим.

Бежизга Фергюсон ушбу жангдан сўнг фаолиятини тугатиши ҳақида гапирмаяпти. Чунки у ўз организмини яхши билади ва тўхташ вақти келаётганини тушуниб турибди. Бу дегани биз бу жангда энг кучли Фергюсонни кўрмаслигимиз мумкин.

Юқорида санаган омилларим бу Хабибнинг устунлик томони. У рақибга нисбатан ёшроқ. Тонининг устун жиҳатларига тўхталадиган бўлсак, у ҳам "стойка"да ҳам “партер” ҳолатида яхши ишлай олади. Хабиб бир неча жангларда тик турган ҳолда жанг қилишга уриниб, сал қолса қийин аҳволга тушиб қолай деганини кўрдик. Дастин Порьега қарши сўнгги жанг ҳам бунга мисол. Шундан сўнг у курашга ўтди ва ғалаба қозонди. Аммо бу сафарги рақиб Порьедан фарқли равишда кураш тушишни ҳам билади. "Стойка"да эса Ҳабибдан анча кучли. Анча...

Хулоса қиладиган бўлсак, Тони шу куни жисмоний ҳолати идеал ҳолатда бўлса ва сўнгги жангига муносиб тайёрлана олса, ғалаба қозониши мумкин, акс ҳолда Хабиб мағлубиятсиз юришини давом эттириши катта эҳтимол. Шуниси аниқки, ҳозирча бу вазн тоифасида бир-бирига муносиб икки рақиб айнан шулар. Ҳабибни ютиш мумкин бўлса, фақат Тони буни уддалаши мумкин. Агар у ҳам уддалай олмаса, менимча яқин йилларда Хабибга тенг келадигани топилмаса керак.

Муҳаммадсалим Сотволдиев – профессионал боксчи (Ўзбекистон чемпионлик камари соҳиби)

- Шубҳасиз, диндошимиз бўлган Хабиб Нурмагомедовга мухлислик қиламан ва унинг ютишига ишонаман. Ўйлайманки, 18 апрель куни доғистонлик жангчининг қўли барча ишқибозларини хурсанд қилган ҳолда, баланд кўтарилади. Омад Хабиб!

Абдулазиз Нажмиддинов – профессионал боксчи

- Хабибда имконият юқори. У албатта ғалаба қозонади. Лекин жуда шиддатли жанг бўлади деган фикрдаман. Фергюсон ҳам оддий рақиб эмас. У жиддий қаршилик кўрсатади. Шундай бўлсада, Нурмагомедов уни мағлуб этишга қодир.

Аҳмадбек Эшматов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 347
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 174
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 83
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 371
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 276
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар