«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:09
ЎЗO‘Z

"Истеъдод". Профессионал бокснинг жозибасини кўрмоқчимисиз?

21 окт, 00:30 2 199 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Истеъдод". Профессионал бокснинг жозибасини кўрмоқчимисиз? Баъзи спортчилар бўладики, ўз йўналишини санъат даражасига олиб чиқади. Улар қандай натижа кўрсатишидан қаътий назар, ҳар доим мухлислар ёқимтойи бўлиб қолаверадилар. Жумладан, бокс оламида ҳам шундай чармқўлқоп усталари талайгина топилади. Мисол учун, Мухаммад Али, Майк Тайсон, Рой Жонс, Артуро Гатти бундай номларни узоқ давом эттириш мумкин.

Албатта, бу боксчилар тарихга айланиб улгурган. Ҳозирда ҳам ана шундай эътибор қозонаётганлар йўқ эмас. Биз бугундан бошлаб янги "Истеъдод" рукнини йўлга қўйдик. Мазкур лойиҳада профессионал бокс ҳамда ММА оламидаги янги пайдо бўлаётган юлдузлар ҳақида маълумотлар ва улар ижросидаги видеороликни тақдим этиб борамиз.

Дастлабки қаҳрамонимиз 25 ёшли британиялик Жош Келлидир. Уни бокс оламида иккинчи Ломаченко деб ҳам эътироф этишади. У яна 'Pretty Boy' яъни "Ёқимтой бола" номи билан ҳам машҳур. Жош 1994 йил 7 мартда Буюк Британиянинг Сандерленд шаҳрида таваллуд топган. Ҳаваскор боксда 2013 йил Англия чемпиони, 2015 йил Европа ўйинлари ғолиби бўлган. 2016 йилги Рио Олимпиадасининг 1/8 финалида қозоғистонлик Данияр Елеуссиновдан мағлубиятга учраган. Яна бир қозоғистонлик боксчи Асланбек Шимбергеновдан ҳам 2016 йил WSB сериясида мағлуб бўлган эди. Келли профессионал боксга 2017 йил қадам қўйди. У ярим ўрта, яъни 66.7 кг вазн тоифасида фаолият юритади.

Ҳозирда WBC рейтингида 15 WBA да 11 ўринда қайд этилган. Айнан ушбу вазн тоифасида юртдошимиз Қудратулло Абдуқаҳҳоров ҳам ўз жангларини ўтказишидан хабарингиз бор. Британиялик шоввоз икки йил мобайнида 10 та жанг ўтказишга улгурди. Уларнинг 9 тасида ғалаба қозониб, бир бора дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 6 тасини нокаут эвазига қўлга киритган. Биргина дуранг жорий йилнинг биринчи июнида Рей Робинсон билан бўлган жангда қайд этилганди.
Хуллас, ушбу боксчини яқин келажак юлдузларидан бири десак муболаға бўлмайди.
Унинг жангларидан қисқа лавҳаларни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: ВИДЕО

Манба: Sports.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 347
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 174
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 83
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 371
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 276
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар