«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:44
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: «Турк инвесторларга худди Туркиядаги каби шароитлар яратиб берилади»

20 фев, 13:39 2 829 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: «Турк инвесторларга худди Туркиядаги каби шароитлар яратиб берилади» Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия республикасига ташрифи давом этмоқда.
Бугун, 20 февраль куни Шавкат Мирзиёев пойтахт Анқарадаги JW MARRIOT меҳмонхонаси конференциялар залида турк ишбилармон доиралари ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашуви бошланди.

Учрашувни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев очиб берди.
Ўзбекистон етакчиси нутқини сўнгги йилларда Ўзбекистонда қулай бизнес муҳитини яратиш бўйича қилинаётган ўзгаришлар ва хорижий инвесторларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

«Бугунги Ўзбекистонда бизнес муҳити мутлақо ўзгарган. Биз инвесторлар учун ўз эшикларимизни очдик. Мен кафолат бераманки, Ўзбекистонда инвесторларга худди Туркиядаги каби барча шароитлар яратиб берилади.

Бизда аввал инвестиция бўйича қонунлар йўқ эди. Биз ўтган йили инвестиция бўйича қонун қабул қилдик. Бу қонун билан эндиликда Ўзбекистонда инвесторларнинг барча ҳуқуқлари ҳимоя қилинади.

Инвестиция бўйича вазиримиз жаноб Умурзоқов (Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов) ва жаноб Гулямов (президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Равшан Ғуломов - таҳри) эндиликда фақат сизлар билан ишлайди. Мен топшириқ берганман, бизда вазирликдаги 5 нафар ходим фақат инвестиция бўйича ишламоқда», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Шавкат Мирзиёев турк тадбиркорларини ҳам фаолликка чорлар экан, энди ҳаракат қиладиган вақт келганини таъкидлади.
«Сизлар бир нарсани билинглар, энди ҳаракат қиладиган пайт келди. Биз Туркия компаниялари билан ишлаш бўйича институционал тизимни йўлга қўйишимиз керак», деди у.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 254
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар