«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:12
ЎЗO‘Z

Миришкорда 2 эркак бир қизнинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлди

22 ноя, 09:58 5 356 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миришкорда 2 эркак бир қизнинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлди Қашқадарё вилояти Миришкор туманида бир қизни ўзини ўзи ўлдириш даражасига олиб келган икки эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Касби туман суди вакили маълум қилди.

Хабар берилишича, Миришкор тумани «Янги Жейнов» маҳалласида яшовчи Шуҳрат Г. ўзининг Жейнов шаҳарчаси марказида жойлашган гўзаллик салонини Мунира Ж.га ойига 300 минг сўм эвазига ижарага берган.

2019 йил 1 апрель куни Мунира Ж.нинг қизи Шаҳноза Р. ИИБ ходими Зафар Р. билан гўзаллик салонида қучоқлашиб турганида Шуҳрат Г. икки қизи ва куёви ҳамда жияни Собир Т. билан кириб келган. Шуҳрат Г. жияни Собир Т.га уларни телефонда видеога олишни айтган. Шундан сўнг Шуҳрат Г. қиздан Зафар Р. уни зўрлагани ҳақида ёлғон тилхат ёздириб олган.

Шундан сўнг ижарачи Шуҳрат Г. ИИБ ходими Зафар Р.га «Отабек.Т.нинг мендан 10 миллион сўм қарзи бор, ўшани олиб берасан», деб талаб қўйган. Шуҳрат Г. Шаҳноза Р.га эса гўзаллик салони ижараси учун ойига 100 доллардан тўлаши кераклигини, акс ҳолда видеони тарқатиб юборишини айтиб таҳдид қилган.

Видео тарқалиб кетишидан ва шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотлар ошкор бўлишидан қўрққан Шаҳноза Р. 3 апрель куни гўзаллик салонидаги темир панжарага ўзини осиб қўйган.

Қизни ўз жонига қасд қилиш даражасига етказишида айбдор деб топилган Шуҳрат Г.га беш йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Собир Т.га эса шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузгани учун икки йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Воқеа юзасидан келтирилган исм ва фамилиялар ўзгартирилган, ҳар қандай ўхшашликлар тасодифий.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 87
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 44
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 231
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар